Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сирдарёлик тенгқурларига имкониятни бой берди
15 mar 2020 01:42
News
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сирдарёлик тенгқурларига имкониятни бой берди
Айни пайтда С.Жепаров жамоа таркибини шакллантириш, янги номзодларни саралаб олиш мақсадида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. Яқинда U-14 Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси пойтахтимиздаги “Чиғатой” стадионида шу ёшдаги Сирдарё вилояти ўсмирлар терма жамоаси билан куч синашди. Кескин ва муросасиз кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди, 1:2. Сирдарё вилояти ўсмирлар терма жамоаси негизини асосан Мирзаобод тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби ёш футболчилари ташкил этади. Жамоага умидли футбол мураббийларидан бири Жаҳонгир Норқулов устозлик қиляпти. Спорт мактабида 60 нафардан зиёд ёш футболчилар миллионлар ўйинининг ўзига хос сир-асрорларини ўрганишяпти. U-14 ўсмирларимиз устози Сервер Жепаров сирдарёликларнинг олти нафар аъзосини ўз термасининг навбатдаги йиғинларига жалб этишни таъкидлаб ўтган.




Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments