Latest news

22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  0 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   0 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  28 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  21 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  421 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34

Ўзбекистон МТЖнинг Ливанга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиладиган стадиондан ФОТОГАЛЕРЕЯ News

Ўзбекистон МТЖнинг Ливанга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиладиган стадиондан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Терма жамоамиз футболчилари ва мураббийлар штаби кеча тунда Тошкентдан йўлга чиқишди.

Аввалроқ Брисбен шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси расмийлари бугун Ливанга қарши ўртоқлик ўйини бўлиб ўтадиган "CBUS Super Stadium" ўйингоҳига ташриф буюришди ва бу ердаги шароитлар билан яқиндан танишишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.



Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, стадионда шароитлар аъло даражада муҳайё қилинган.

Стадион 27 000 нафар мухлисга мўлжалланган бўлиб, бу ерда "Gold coast United" футбол жамоаси учрашувларни ўтказади. Бундан ташқари, "Gold coast Titans" регби жамоаси ҳам шу стадиондан фойдаланади.

Ўйингоҳда 25 нафар футболчига мўлжалланган иккита кийим алмаштириш хонаси, музли бассейн, жакузи мавжуд. Шунингдек, мураббий футболчилар билан назарий ўқув жараёнларини ўтказиш учун алоҳида хона ҳам бор. Стадион чими аъло даражада, сифатли ва чиройли футбол намойиш қилиш учун тайёр.



Умид қилиб қоламизки, миллий терма жамоамиз 15 ноябрь куни ушбу стадионда Ливанга қарши учрашувда мазмунли ўйин кўрсатиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишади.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика