Latest news

18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  44 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Ўзбекистон махсус олимпия жамоасини “Gothia Cup” мусобақасига кузатиш маросими ўтказилди News

Ўзбекистон махсус олимпия жамоасини “Gothia Cup” мусобақасига кузатиш маросими ўтказилди

Tags :  Gothia Cup
2018 йил 13 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг анжуманлар залида Швециянинг Гетеборг шаҳрида ўтказиладиган “Gothia Cup” махсус футбол мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетаётган махсус олимпия жамоасини кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров, мураббийлар штаби, футболчиларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Кузатув маросимида сўзга чиққан ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров барча футболчиларга ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг табригини етказиб,  уларга бўлажак мусобақада омад ёр бўлишини тилашди. Шунингдек, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларига умид билдириб ўтишди.

Ўз ўрнида футболчилар номидан сўзга чиққан Аббос Маҳкамов кўрсатилаётган эътибор ва билдирилаётган ишонч учун раҳбариятга миннатдорчилик изҳор қилиб, мусобақа юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга ваъда бериб ўтди.


“Gothia Cup” ёшлар футбол мусобақаси Швециянинг Гетеборг шаҳрида ҳар йили ўтказилиб, унда дунёнинг 80та давлатидан ташриф буюрган ёшлар ва қизлар жамоалари иштирок этишади. Иштирокчилар сонига кўра бу турнир дунёдаги энг йирик мусобақалардан бири ҳисобланди. 1975 йилдан бери ўтказиб келинаётган бу мусобақада шу кунга қадар 80 дан ошиқ давлатлардан 1 750 жамоа ва 37 000 дан зиёд спортчилар иштирок этишган.

Ушбу мусобақа бир ҳафта давом этиб, Гетеборг шаҳрининг асосий тадбирига айланади. Шаҳардаги 110 та майдонда 4 500 та ўйин ўтказилиб 300 000 дан зиёд томошабин ташриф буюради.

Бу йилги мусобақада 12 та давлатдан ташриф буюрган 25 та жамоа, хусусан Ўзбекистон махсус олимпия жамоаси ҳам қатнашади.

Жамоамиз жорий мусобақада тўртинчи марта иштирок этади. Футболчиларимиз шу кунга қадар бўлиб ўтган мусобақаларда кетма-кет 3 маротаба юртимизга кумуш медаллар билан қайтишган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика