Latest news

17:20Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  3 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  5 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  1 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  10 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  5

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ЖЧ-2022 иштирокчиси Камерунни мағлуб этди News

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ЖЧ-2022 иштирокчиси Камерунни мағлуб этди

Жанубий Кореяда Ўзбекистон ва Камерун ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.



Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - КАМЕРУН - 2:0
23 сентябрь 2022 йил. Геонгги, "Гоянг" стадиони.
Ҳакамлар:
Ким Ву Сунг, Сонг Бонг Кун, Банг Ги Йол, Ох Хёон Жонг (барчаси Жанубий Корея).

Голлар: Ҳожимат Эркинов 24, - 1:0 (Элдор Шомуродов). Остон Ўрунов 77, - 2:0 (Одил Ҳамробеков).

Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 5. Рустам Ашурматов (18.Абдулла Абдуллаев, 66), 15. Умар Эшмуродов, 23. Ҳусниддин Алиқулов, 4. Фаррух Сайфиев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 22. Ойбек Бозоров (10.Шаҳбоз Умаров, 59), 14. Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 87), 8. Ҳожимат Эркинов (11.Остон Ўрунов, 59).
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 6.Иброҳимҳалил Юлдашев, 13.Шерзод Насруллаев, 17.Сардор Собирхўжаев, 19.Азиз Турғунбоев, 20.Акмал Мозговой.
Бош мураббий: Сречко Катанец (Словения).

Камерун: 23.Андре Андре Онана, 3.Николя Нкулу, 21.Жан Шарль Кастеллетто (4.Кристофер Вух, 46), 25.Энцо Эбоссе, 8.Оливье Нчам (26.Жан Эмиль Онана, 74), 11.Нуху Толо, 14.Жорж Манджек (15.Малонг Кунде, 63), 19.Коллинс Нгоран Фаи, 6.Моуми Брис Нгамалеу (7.Мбида Нкуду, 74), 10.Венсан Абубакар (13.Жан Пьер Нсаме, 74), 22.Брайан Мбеумо.
Захира: 1.Симон Нгапандоуетнбу, 2.Йонгва Дарлин, 5.Омар Гонсалес, 9.Кана Тавамба, 16.Мбока Эпасси, 17.Мбаизо Мбаиссидара, 18.Мартин Хонгла, 20.Оум Жоут Самуэль, 24.Гаэль Белла Ондуа.
Бош мураббий: Ригобер Сонг (Камерун).

Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров 53, Сречко Катанец 54, Жорж Манджек 62, Кристофер Вух 82, Остон Ўрунов 87, Фарруҳ Сайфиев 90+3.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунланди, Ўзбекистон - Камерун 2:0

90+3. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Фарруҳ Сайфиев

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

89. ЗАРБАААААА! Камерундан ҳужум, зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

87. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Остон Ўрунов

87. Ўзгариш. Ўзбекистон. Шомуродов ўрнига Сергеев тушди

82. Огоҳлантириш. Камерун. Кристофер Вух

77. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ОСТОН ЎРУНОВ. Ўнг қанотдан Ҳамробеков узатган тўпни Ўрунов дарвозага йўллади - 2:0.  ВИДЕОНИ КЎРИШ

74. Ўзгаришлар. Камерун. Моуми Брис Нгамалеу ўрнига Мбида Нкуду, Оливье Нчам ўрнига Жан Пьер Нсаме, Венсан Абубакар ўрнига Жан Эмиль Онана тушди

66. Ўзгариш. Ўзбекистон. Рустам Ашурматов ўрнига Абдулла Абдуллаев тушди

64. Афсуски Жорж Манджек билан тўқнашувдан кейин Рустам Ашурматов жароҳат олди ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Соғлик тилаймиз

63. Ўзгариш. Камерун. Жорж Манджек ўрнига Малонг Кунде, тушди

62. Огоҳлантириш. Камерун. Жорж Манджек



59. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Эркинов ва Бозоров ўрнига Остон Ўрунов ва Шаҳбоз Умаров тушди

58. ЗАРБААААААААААААААААААААА! Абубакар жарима майдони ичидан кучли зарба берди, Ўткир Юсупов муқаррар голдан қутқарди! 

55. ЗАРБАААААААААААА! Шукуровдан тўп узатиш ва Шомуродовдан кучли зарба, Онана қийналиб тўпни қайтарди! 

55. Ўзбекистоннинг ҳужуми, афсуски Шомуродов зарба бера олмади

54. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Сречко Катанец. Ҳакам билан тортишгани учун Шукуров ва Катанец огоҳлантирилди

53. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Отабек Шукуров

48. Иккинчи бўлимни Камерун кетма кет ҳужумлар билан бошлади, 25 метрлардан йўлланган зарба ноаниқ кетди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. Камерун. Жан Шарль Кастеллетто ўрнига Кристофер Вух тушди



45+1. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берди

39. Хавфли вазият! Камерунда бурчак тўпи, бош билан берилган зарба ноаниқ кетди! 

32. Хавфли вазият! Шомуродовдан навбатдаги рейд, унинг тўп узатиши бироз ўхшамади, акс ҳолда Шукуровдан зарба кўрардик! 

30. Учрашувнинг учдан бир қисми ортда қолди, ўйинда ҳам, натижада ҳам устунлик Ўзбекистон томонида!

24. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ҲОЖИМАТ ЭРКИНОООООООВ! 1:0. Шомуродовдан ажойиб рейд ва ақлли пас, Эркинов яқин масофадан гол урди! ВИДЕОНИ КЎРИШ

23. Вакилларимизда бурчак тўпи, Эркинов узатган тўпни камерунлик ҳимоячилар қайтаришди

19. УХХХХ! Жарима майдонимизга узатилган тўпга ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетган Абубакар боши билан зарба берди, ноаниқ кетди

19. Камерун терма жамоаси хавфли жарима тўпига эга бўлди. Ҳаводан узатилган тўпни Ҳусниддин Алиқулов қайтарди

13. ЗАРБАА! Ҳожиакбар Алижоновнинг зарбаси кучсиз чиқди, Онана ўз ўрнида

10. Вакилларимиз рақиб Камерун эканига эътибор бермай ажойиб ўйнашмоқда. Қўрқиш йўқ, хадик йўқ. Охиригача шундай бўлсин!

5. ЗАРБААААААА! ШОМУРОДОООВ! Элдор жарима майдони чизиғидан зарба берди, "Интер" посбони Андре Онана қийинчилик билан қайтарди, Бозоровнинг зарбасини ҳам Онанан қайтарди!  ВИДЕОНИ КЎРИШ

1. Илк дақиқалардан вакилларимиз ҳужум қилишди, Шомуродов тўпни ўнг қанотга узатди, Эркиновнинг тўп узатиши ўхшамади

Учрашувни телеграм орқали томоша қилишни хоҳловчилар учун БИРИНЧИ КАНАЛ  ёки ИККИНЧИ КАНАЛ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат Камерун давлат мадҳиясига

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси янграйди!

- Иккала жамоа вакиллари майдонга тушиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 11:00да бошланади.

Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика