Latest news

23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  2 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  9 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  40 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  9 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1

Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги президентининг таржимаи ҳоли News

Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги президентининг таржимаи ҳоли

Аҳмаджанов Умид Маҳамаджонович 1977 йил 16 май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Миллати ўзбек. Маълумоти олий. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини имтиёзли асосда тугатган. Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши депутати.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда «Зенит» фирмасида ишчи сифатида бошлаган. 1995-2001 йилларда «Илму Зиёд» хусусий корхонасида ишчи, кейинроқ 26-сонли қурилиш бошқармасида ишчи ҳамда оператор вазифаларида, шунингдек, Олимпия Акционерлик Жамиятида автосаноат бўлими раҳбари сифатида фаолият олиб борган.

Ушбу йиллардаги меҳнат фаолияти давомидаги ишбилармонлиги ҳамда ташаббускорлиги, ташкилий ишлар ҳамда бошқарув соҳасидаги билим ва тажрибалари эвазига 2002 йилда Ўзбекистон ногиронлар спорт федерацияси Бош котиби лавозимига тайинланди. 2007 йилга келиб, дастлаб Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоцияцияси Бош котиби ҳамда раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу ташкилотдаги фаолияти билан биргаликда У. Аҳмаджанов 2007 йилдан эътиборан Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси раиси ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Олимпия Қўмитаси вице-президенти лавозимларида ҳам самарали фаолият юритди. Умид Аҳмаджанов ушбу ташкилотлардаги фаолияти давомида мамлакатда спорт соҳасининг ривожланишига, шу жумладан, паралимпия спортининг ривожланишида, мамлакат паралимпиячиларининг жаҳон ареналарида улкан ютуқларни қўлга киритишига улкан ҳисса қўшди.

Айнан унинг Паралимпия Ассоцияциясидаги фаолияти натижасида Ўзбекистон паралимпия делегацияси 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги Паралимпиада ўйинларида тарихий натижаларини қайд этди. Ушбу Паралимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар жами 31 та, шулардан 6та олтин, 8 та кумуш ҳамда 17 та бронза медалларини қўлга киритиб, Ўзбекистон спорти тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.



У. Аҳмаджанов олимпия спорт турларининг ривожланишида, мамлакатда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларида самарали меҳнат қилди. Унинг спорт федерациялари ва ассоциациялари бошқаруви тизимидаги бир неча йиллик меҳнати ва фаолияти давомида спортчиларга зарур шароитларни яратиш ишларига катта эътибор берилди. У спорт, айниқса, олимпия ҳамда паралимпия спорт турларининг инфратузилмасини яхшилашда бевосита иштирок этди.

Умид Аҳмаджановнинг спорт федерациялари ва ассоциацияларидаги кўп йиллик фаолияти ва меҳнати ҳукумат ва жамоатчилик эътиборини қозонди. Умид Маҳаматжанович Аҳматжанов 2017 йилнинг 12 сентябрида ўтказилган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги президенти этиб сайланди.

Умид Аҳмаджанов оилали, уч ўғил ва бир қизи бор.

Умид Аҳматжонов мамлакатда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдаги, шунингдек, спорт соҳасини ривожлантириш ва уни дунёга танитишдаги самарали меҳнати, мамлакат спорти ривожига улкан ҳисса қўшгани учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика