Latest news

21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  0 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  4 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  83 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  62 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  52 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  8

Ўзбекистон байроғини сўраган Арвеладзе News

Ўзбекистон байроғини сўраган Арвеладзе

Барча ишни ўз эгаси қилгани маъқул. Кеча бунга яна бир бор амин бўлдим.

Гап шундаки, "Ал Наср" - "Пахтакор" учрашувида ҳаваскор фотосуратчи сифатида ишладим. Тўғри, аввал ҳам қизиқиб баъзи ўйинларни суратга олиб юрганман. Қизиқиш юзасидан. Лекин бу ишда нақадар хушёр ва нозик таъб, айниқса дарвозабонларга керак бўладиган тезкор реакция соҳиби бўлишни ҳам талаб этилишини амалда яна бир бор ҳис этдим.

Ўйин телевизор орқали тўғридан-тўғри эфирга кетишини билгач, мазкур баҳсдан эсдалик учун суратлар ҳам бўлса ёмон бўлмасди деган мақсадга майдон четида фотоаппарат билан ўйинни кузатдим. Кадр йиғиш керак, бу жараён вақтида эса ўйинни тўлиқ томоша қилиш имконияти анча чекланади. Айниқса қайси пайт қандай кадр олиниши ва "фокус"да пайтни тўғри пойлаш масаласида етарлича тасаввурга эга эмас инсон фотоаппарат билан ўтирса, унда бу янада қийин.

Тавсия қиламиз: ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Ал Наср" - "Пахтакор" 1:2

Ҳаракатсиз одамни расмга олиш бирмунча осонроқ, лекин спортда, хусусан футболда бу ишни уддалаш учун ҳақиқий профи бўлиш талаб этилади. Бу ишни эса бизда Толибжон Қосимов ва ёш ижодкор Жаҳонгир Файзуллаев анча яхши уддалашади. Ўзбекистонда эса Ҳасан Пирмуҳаммедовга етадигани йўқ. Лекин Толибжон Қосимов яқин орада Жаҳонгир Файзуллаевнинг тоғасини қувиб ўтиб кетиш эҳтимоли юқори. Сайт раҳбари Нодирхўжа Юлдашев ҳам бу ишни вақтида жуда яхши қойиллатганлар. Ҳозир эса ўзбек фотожурналистикаси оламида Мессига қиёсланаётган Типаж (Жаҳонгир Фазуллаев) ҳам Нодир акани рақобатда қийнаб қўйиши мумкин:-)

Очиғи, бу соҳа вакиллари ичида Анвар ака Илёсовни барча устоз сифатида кўради. Лекин Анвар аканинг барча расмлари ҳам интернет юзини кўравермайди, чунки кадрлари қиймати баланд ва нархи ҳам анча қиммат туради :-)

Футбол қолиб бошқа мавзуга ўтлаб кетиб қолдим, узр. Кечаги ўйинга келадиган бўлсак, "Пахтакор" жуда ишончли ўйнади ва учрашувни тўлиқ назоратда ушлаб турди. Гарчи жамоа меҳмонда ўйнаган бўлсада  кеча ўзини ўз уйидагидек ҳис этди, чамамда.

Ўйин амалиёти ҳали тўлиқ пайдо бўлмаган бўлсада, ўзаро жамоавий ўйин кўникмаси, тартиб ва позицион ҳужумлар ҳам рақибга нисбатан анча кўп содир этилди. Табиийки хавфли вазиятлар яратишда ҳам "Пахтакор" "Ал Наср"дан яхшироқ ўйнади.

"Ал Наср" "Пахтакор" дарвозаси олдида хавни фақатгина стандарт вазиятлари орқали юзага келтирди. Гол ҳам пенальтидан сўнг урилди. Иккинчи бўлимда эса Арвеладзе жамоани рақиб танлаган ўйиндан келиб чиққан ҳолда ўйнатди. Ўзгаришлар ҳам барчаси позицион амалга оширилди, тактик ўзгаришлар орқали ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳимояга ётиб олинмади. Чунки ўйин назорати "Пахтакор" қўлида эди.

Жамоа керак прессинг уюштирди, талаб этилган вақтда позицион тартибли ҳимояланди, имконият бўлганида ҳужумга ўтди ва қатор вазиятлар содир этилди. Хотиржамлик, ўйинга бўлган муносабат, консентрация бир жойга жамланди. Айниқса бу майдон четида футболчиларнинг ҳаракати ва кайфиятидан шундоқ билиниб турди. "Ал Наср"нинг кучли тарафи, яъни ҳужумдаги ўткир ҳаракатини кеча "Пахтакор" зарарсизлантириб қўйди. Иккинчи бўлимда нисбатан кўпроқ вақтни рақиб жарима майдончаси олдида ўтказган "Ал Наср" дарвоза олдида чинакамига хавф солишда қийналди.

Якунда Арвеладзе жамоа учун ниҳоятда қиймати юқори турган ўйинни ютди. Бу ғалаба Арвеладзенинг "Пахтакор" рулидаги энг қийин бўлмасада, энг муҳим муваффақиятига айланди, менимча.

Шота Арвеладзе унга берилган ишонч кредитини оқлашни бошлади. Кеча айтганимдек, катта муваффақиятлар кичик ғалабалар орқали бошланади. Бу ғалаба жамоани ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши ёки Арвеладзе муҳим баҳсда ўз сўзини айтиши билангина эмас, балки жамоанинг аниқ белгилаб олинган йўлидан кетиши учун ҳам яхши тўртки бўлиши мумкин.

Арвеладзе ўзбек футболига олиб кирмоқчи бўлган менталитет, ўйин услуби ва футбол маданиятини тўлиқ сингдириш учун маълум вақт талаб этилади. Унинг фалсафаси қисқа муддатда ўзлаштириладиган содда услуб эмас. Ўтган йилги мавсум якунланишидан сўнг Арвеладзе билан уюштирган суҳбатим якунидаги хулосада ҳам мазкур жиҳатга алоҳида эътибор бергандим.

Эслатма: Шота Арвеладзе билан жуда узун, аммо самимий суҳбат - Шаҳбоз Беғамов 

Аввал таъкидлаганимдек, аввалги "Пахтакор"нинг ҳозирги жамоа билан танлаган йўллари буткул фарқ қилади. Янги қурилаётган жамоанинг илк хосиллари эса энди мева бериши мумкин. Муҳими, жамоада буткул европача футбол маданияти ва менталитети сингдирилмоқда. Арвеладзе ниҳоят бу йилдан жамоадаги ички муҳитни ҳам тўлиқ янгилаб, тозалаб олгандек туюлмоқда. Бу жамоанинг доимги машғулотларида шундоқ кўриниб турибди.

"Пахтакор"нинг кечаги ютуғи оламшумул натижа эмас. Лекин бу ғалаба катта муваффақиятлар эшигини очган "калит"га айланиши мумкин.

Кечаги ўйиндан Арвеладзе алоҳида мухлислар олдига югуриб борди ва улар билан ғалабани бирга бўлишди. Шундан сўнг ўзаро расмга тушишлар, селфилар базми бошланиб кетди. Бундай самимий Арвеладзени биринчи бор кўришим очиғи. Кейин эса мухлислар Арвеладзе "Пахтакор" логоси туширилган байроқни беришди. Кийиниш хонасига кетавуришда Арвеладзега қўлидаги байроқ билан расмга олиб қўйишимни айтганимда грузиялик мутахассис тўхта деб, мухлислар қўлидаги Ўзбекистон байроғини ҳам олишини айтди. "Это победа не только "Пахтакора"...", деб бутун ўзбек футболи ютуғи эканлигини айтди ва мамлакатимиз байроғи билан биргаликда суратга тушди.

Умид қиламизки, Арвеладзе "Пахтакор" рулида ўзбек футболи учун ўчмас из қолдиришни уддалайди. Чунки "Пахтакор" клубининг янги раҳбарияти Арвеладзе билан режалаштирган мақсадлар ниҳоятда юқори. Муҳими, унда шунчаки фақатгина пул ишлаб кетиш мақсадидан кўра футболимизда из қолдириш истаги кўринмоқда.

Author :
Rating: +116   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика