Latest news

14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  0 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  4 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5

Ўзбекистон «B» гуруҳида Гонконг, Бангладеш ва Афғонистон билан ўйнайди News

Ўзбекистон «B» гуруҳида Гонконг, Бангладеш ва Афғонистон билан ўйнайди

21 август куни Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида, келаси ойда старт оладиган Осиё Ўйинларининг футбол мусобақасига қуръа ташланди.
Унга кўра, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг «B» гуруҳида Гонконг, Бангладеш ва Афғонистон терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада терма жамоалар 23 ёшгача бўлган футболчилар билан иштирок этишади. Регламентга кўра, терма жамоалар шунингдек ёши 23 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчини таркибга қўшиб олиш имконига эгалар.

Маълумот учун, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинлари футбол мусобақаси 14 сентябрь куни старт олади ва 3 октябргача давом этади.

"A" гуруҳи: Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Малайзия, Лаос
"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Гонконг, Бангладеш, Афғонистон
"C" гуруҳи: Уммон, Сингапур, Фаластин, Тожикистон
"D" гуруҳи: Япония, Қувайт, Ироқ, Непал
"Е" гуруҳи: Таиланд, Мальдив ороллари, Тимор Лесте, Индонезия
"F" гуруҳи: КХДР, Хитой, Покистон
"G" гуруҳи: БАА, Ҳиндистон, Иордания
"H" гуруҳи: Эрон, Вьетнам, Қирғизистон
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика