Latest news

23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  11 23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  4 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  11 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  10 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  60 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3

Ўзбекистон аёллар термаси Париж-2024'га йўл олиши учун нечта босқичдан эсон-омон ўтиши керак? News

Ўзбекистон аёллар термаси Париж-2024'га йўл олиши учун нечта босқичдан эсон-омон ўтиши керак?

Апрель ўйида Париж-2024 Олимпиадасига йўл олиш учун Осиё минтақасида дастлабки саралаш босқичи баҳслари бошланади.

1-БОСҚИЧ

Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олган ва олдинроқ уларнинг ўйинлар тақвими ҳавола қилинганди:

5 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Бутан

“Пахтакор”


8 апрель | 17:00

Шарқий Тимор – Ўзбекистон

“Пахтакор”


11 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Иордания 

“Пахтакор”

Дастлабки босқич 7 гуруҳга бўлинган ва уларда 1-ўринни олган иштирокчилар кейинги раунда йўл олишади.

2-БОСҚИЧ

2-квалификация раундида уларга қитъа грандлари Ш.Корея, Япония, Австралия, Хитой ҳамда Ж.Корея қўшилади ва жамоалар 3 гуруҳга сараланади. Қуръа олдидан жамоалар 4 та саватчага жойланади ва ҳозирда уларнинг иккитасида қайси жамоалар бўлиши аниқ:

1-саватча – Ш.Корея, Япония, Австралия;

2-саватча – Хитой, Ж.Корея...

Шу йилнинг октабрида мазкур босқич баҳслари ўтказилиши режалаштирилган. Учта гуруҳда пешқадамликни қўлга киритган иштирокчилар финал раундига йўл олишади. Шунингдек, гуруҳларда 2-бўлган жамоалардан энг яхшиси ҳам 3-квалификация босқичида қатнашади.

3-БОСҚИЧ

Якуний қисмда 4 та терма қолади ва улар 2 жуфтликка ажратилади ҳамда 27 ноябрь ва 6 декабрда икки ўйиндан иборат тўқнашувлар бўлиб ўтади. Уларда ғолиб бўлган 2 жамоа Осиёдан Париж-2024 йўлланмасига эга чиқади.

ПАРИЖ-2024

Кўриб турганингиздек, навбатдаги Олимпиада чиптасини қўлга киритиш осон иш эмас. Умуман Париж-2024'даги аёллар футболи ўртасидаги мусобақага терма жамоалар учун 12 та квота қуйидагича тақсимланган:

Мезбон – Франция;

КОНКАКАФ (2 та) – АҚШ, яна бири плей-офф орқали аниқланади;

КОНМEБОЛ (2 та) – Бразилия ва Колумбия;

Осиё футбол конфедерацияси (2 та) – саралаш баҳслари орқали аниқланади;

УEФА (2 та) – Миллатлар Лигаси-2024 финалчилари йўл олади;

Африка футбол конфедерацияси (2 та) – саралаш баҳслари орқали аниқланади;

Океания футбол конфедрацияси (1 та) – саралаш баҳслари орқали аниқланади.

*Қуръа натижасида жамоалар уч гуруҳга ажратилади. Гуруҳда дастлабки икки ўринни олган 6 иштирокчи ҳамда 3-ўриндагилар орасида энг яхши иккитаси чорак финалга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Франция мезбонлигида ўтадиган 33 Олимпиада 2024 йил 26 июлда бошланади ва 11 августга қадар давом этади. Аёллар ўртасидаги футбол баҳсларида ўтган мусобақада Канада ғолиб бўлган. Энг кўп титулни эса АҚШ (4 та) қўлга киритган.

Қайд этиш жоизки, Токио-2020'да Осиё шарафини Япония (мезбон), Австралия ва Хитой ҳимоя қилганди.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика