Latest news

10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  6 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  9 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  33 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0

Ўзбекистон аёллар термаси иккинчи ўйинида ҳам БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди News

Ўзбекистон аёллар термаси иккинчи ўйинида ҳам БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Шу кунларда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча, 12 март куни БАА аёллар термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Мазкур беллашувда Шерали Бобоқулов шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Маҳлиё Сарикова, Лианна Нарбекова, Людмила Карачик, Дилдора Нозимова, Маҳфуза Туропова муаллифлик қилди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 9 март куни ўтказилган ўртоқлик учрашувида БАА термасини 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Мазкур учрашувлар ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради. Саралаш босқичиинг “B” гуруҳи учрашувлари 3–11 апрель кунлари КХДРда бўлиб ўтади.  

Шерали Бобоқулов қўли остидаги терма жамоа 14 март куни Тошкент шаҳрига қайтиб келади.

Ўртоқлик учрашуви
БАА, Дубай
12 март, якшанба

БАА – Ўзбекистон — 0:5

Голлар:
Сарикова, Нарбекова, Карачик, Нозимова, Туропова.

Ўзбекистон: Мафтуна Жонимкулова, Камола Рисқиева (Дилдора Нозимова), Ҳолида Дадабоева, Зумрад Назарова (Мафтуна Шойимова), Мавлуда Мунавварова (Юлдуз Набиева), Нозима Камолтоева (Ирода Турдалиева), Маҳфуза Туропова, Феруза Турдибаева, Маҳлиё Сарикова (Умида Зоирова), Лианна Нарбекова (Нилуфар Қудратова), Людмила Карачик.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика