Latest news

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  58 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Ўзбекистон 2023 йилда ОЧЛда 2+2 квотага эга бўлиши мумкин, агар... News

Ўзбекистон 2023 йилда ОЧЛда 2+2 квотага эга бўлиши мумкин, агар...

Кеча АГМК клуби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди.

"АГМК клубининг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши бир қатор ижобий аспектларга эга, улардан бири - ОФК клублар рейтинги.

Гап шундаки, ОФК кубогидаги ҳар бир ғалаба мамлакатга 1 очко келтиради, ОЧЛда эса бундан уч марта кўп. Яъни "Насаф"нинг ОФК кубоги гуруҳ босқичидаги учта ғалабаси максимум 4 очко келтириши мумкин: 3 очко ғалабалар учун ва 1 очко гуруҳдан чиққани учун. АГМК бу 4 очкони ОЧЛдаги иккита ўйинда - бир ғалаба ва бир дуранг орқали ишлаши мумкин. АГМКда яна гуруҳ босқичининг 4та ўйини ҳам бўлади.

Айтганча Ўзбекистоннинг рейтингда тўртинчи ўринда қолиши "Пахтакор" ва АГМКнинг кўп жиҳатдан БАА клубларига қарши ("Шаржа" ва "Шабаб Ал Аҳли") ўйинларга боғлиқ. Агар иккала клубимиз ҳам гуруҳ босқичини БАА клубларидан тепада якунлашса, 2023 йилги мавсум учун 2+2 квотаси нақд бўлади. Бундан ташқари "Пахтакор"нинг гуруҳида рейтинг томонлама яна бир принципиал рақиб бор - Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" клуби. Шундай экан барчаси ўз клубларимизга боғлиқ", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +77   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика