Latest news

19:05Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  4 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  1 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  129 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

Ўзбек боксчиси инглиз нашри нигоҳида: Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик сари йўли News

Ўзбек боксчиси инглиз нашри нигоҳида: Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик сари йўли

Инглиз нашри - badlefthook.com сайти Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, профессионал боксда икки йўналиш чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳақида катта мақола тайёрлади.

Эътиборингизга мазкур мақолани ўзбек тилига таржима қилган ҳолда тақдим этмоқчимиз. 

Иккита синган оёқ, бокснинг сирли усуллари ва Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик йўли ҳақида

"Менга энди хеч қачон юра олмаслигимни, энди бокс туша олмаслигимни айтишганди", - дейди Муроджон Аҳмадалиев таржимони Алик Фролов орқали. "MJ" болалиги, қийинчиликлар ҳақида гапираётганида унинг овозидан ҳис-ҳаяжон сезилиб турарди. 

Ўтган йилнинг апрель ойида DAZN ва Matchroom Boxing билан шартнома имзоланганидан сўнг боксчининг фаолиятида портлаш юзага келди. Жоель Диас қўл остидаги 25 ёшли спортчи профессионал боксдаги саккизта жангдаёқ иккита чемпионлик камарини қўлга киритди. Жангларнинг сўнгида у январь ойида Даниель Романни мағлуб этди. 

Ушбу муваффақиятлар ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Муроджон бунгача қаттиқ меҳнат қилди. 

9 ёшида у "уй боласи" сифатида отасига, оиласига ёрдамлашарди. Ота-она, иккита опаси билан Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида яшайдиган Муроджннинг мақсадлари юқори эди. 

"Бизда деярли хеч нарса йўқ эди", - дейди Кака. "Кака" - унинг лақаби. Муроджон ёшлигида футболни, жумладан бразилиялик плеймейкернинг ўйинларини яхши кўрарди ва унинг футболкасини кийиб юрарди. 

"Мен қўлимдан келган барча ишни қилишга тайёр эдим. Вақтида ёзда паркда ишлаганман. У ерга ташриф буюрувчилар суратга тушишарди. Менинг ишим ким сурат олса, уларни тезда ишлаб, эгаларига топширишдан иборат эди. Паркда менга рақобатчилар ҳам бор эди, шунинг учун мендан бу ишни қилишда тезкорлик талаб этиларди. 

Муроджон суратларни тайёрлаш учун уч миль (4 километрдан ортиқроқ - изоҳ бизники) югурарди, қайтишда яна шунча масофани босиб ўтарди. Рақобатчиларда алтернатив транспорт воситаси бўлсада, у тезроқ ҳаракат қиларди. 

"Ходимлар мени яхши кўришарди, шунинг учун ҳар ёзда паркдаги энг яхши ишлардан бирини беришарди", - дейди Муроджон. 

Маош кунига деярли икки долларни ташкил этар...


Мақоланинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > Ўзбек боксчиси инглиз нашри нигоҳида: Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик сари йўли

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика