Latest news

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

«Ўз танамга мағлуб бўлдим». Буюк Роналдо ҳақида биз билмаган ҳақиқатлар News

«Ўз танамга мағлуб бўлдим». Буюк Роналдо ҳақида биз билмаган ҳақиқатлар

Антиқа соч турмаги, ортиқча вазн ва ЖЧ-1998 финалидан олдинги сирли касаллик ҳақида.

ЖЧ-1998 финалидан олдин нима бўлганди?

Нима учун Роналдо ЖЧ-1998 финалидан олдин бунчалик ланж эди? Нима учун ўйиндан бир неча соат олдин унинг аҳволи ёмонлашиб қолганди? Ким унга майдонга тушишга рухсат берганди? Футбол тарихи ва бутун Бразилия учун катта сир бўлиб қолган воқеа. Сайёранинг ўша пайтдаги энг кучли ҳужумчиси бир зумда қўлидан ҳеч нима келмайдиган ёш болакайга айланиб қолганди.

«Стад де Франс»га кетишдан бир неча соат олдин Роналдо ўз хонасида дам олаётганди. Асосий тахминга кўра Роналдо ухлаб ётганида аҳволи оғирлашган. Яна бир тахмин: аслида у ноқулай ҳолатда тв орқали мотопойгани томоша қилаётганди шундай бўлган. Бу ҳақда бразилиялик футболчининг касаллигини ўрганиб чиққан «Интер» клубининг тиббиёт саволлари бўйича маслаҳатчиси Бруно Кару маълум қилган.



Тушликдан сўнг Роналдо ерга йиқилиб тушганди, қўли билан юзига урарди... Роналдо билан бир хонада яшаган Роберто Карлос бундан қўрқиб кетиб қолганларни бақириб ёрдамга чақира бошлади. Хонага Эдмундо югуриб кирганди.

«Буни кўрганимда шокка тушгандим. Дахшатли воқеа. Роналдо ерда ётарди, тишлари бир бирига жипслашган ва оғзидан кўпик чиқарди… Унинг тилини назорат қилиши керак эди», – деб ёдга оладиЭдмундо.

«Роналдо узоқ вақт ноқулай ҳолатда бўлган ва бу юрак қон томир тизимига таъсир қилган. Яхшиям ўша пайтда ёнида Роберто Карлос бор экан, – дейди Кару. – Шифохонада деярли ҳеч ким электрокардиограммани ўрганмас эди. У эса барчасини кўрсатиб турарди. Роналдога кучли дори воситалари берилган. Бу дорилар Роналдони тинчлантирди ва ўйин сифатига таъсир қилди. Ўйиндан сўнг у худди ёш бола каби эди: узоқ вақт оёқда тура олмасди, балансни ушлаб туролмасди».

Роналдо шифохонада текширувдан ўтаётганида жамоадошлари аллақачон стадионга етиб боришганди. Финал бошланишига 72 дақиқа қолганида тўлдирилган биринчи қайдномада Роналдога жой топилмаганди. Бутун дунё учун бу ўзига хос шок эди.

25 дақиқадан сўнг шифокорлар Роналдо ўйнай олишини айтишди. Бразилия терма жамоаси ФИФАга мурожаат қилган ва юлдуз майдонга тушганди. Аммо ҳеч нима ўзгармади.

0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Роналдо файласуфона гапирганди: «Биз Жаҳон кубогини ютқаздик, аммо мен бошқа жангда ғолиб бўлдим – ҳаётим учун жангда».


Нима учун Роналдо ЖЧ-2002га антиқа соч турмаги билан борганди?

Роналдонинг 2002 йилдаги мундиалдаги иштирокини унутиш қийин. Бу шунчаки ҳақиқий ҳужумчининг ўйини эмас, балки буюк спортчининг драмаси эди: деярли икки йил давомида жароҳат туфайли майдонга тушмаган футболчи қайтиб ЖЧ тўпурари бўлганди. Мундиалда 8та гол гол ва финалдаги Оливер Кан дарвозасига дубль, бундан яхшироқ иштирок бўлмаса керак.

Роналдо ўша мусобақада фақат голлар билан эмас балки антиқа соч турмаги билан ёдда қолганди. Бунга ҳам ўзига яраша сабаб бўлган экан.

«Мундиалдан олдин жароҳат туфайли 60 фоизга тайёр эдим. Барча фақат менинг аҳволим ҳақида гапирардим. Базага янги соч турмагим билан келганимда ҳамма жароҳатимни унутиб юбориб сочим ҳақида гапира бошлаган эди», – деб айтганди Роналдо бир неча йилдан сўнг.

Антиқа соч турмаги оммалашиб кетди. Яқинда Неймар 2002 йилда сочини худди шундай олдириб ташлаганини айтганди.


Нима учун семириб кетди?

Фабио Капелло 2006 йил «Реал»га келганида Роналдонинг ҳолатидан хайратда эди. Бразилиялик футболчи ортиқча вазнга эга бўлиб бораверарди.

«У 96 кг эди… ЖЧ-2002да қанча вазнга эга бўлганини сўрагандим. У 84 кг деб айтганди. Ҳеч бўлмаса 90 кг бўлишини сўрагандим, аммо ҳеч нима чиқмади. Аммо мен билан бирга ишлаган футболчиларнинг энг яхшисини айтиш керак бўлса барибир уни айтаман. Роналдони ва Марко ван Бастенни».

Ўшанда «Реал» ва Бразилия терма жамоасидагилар Роналдони устидан кулишарди. Барча бразилиялик футболчи кўп овқат тановул қилишни хуш кўради деб ўйларди.

2007 йилда Роналдода гипотиреоз аниқланди – қалқонсимон безнинг гормонлари етишмовчилиги. Бу эса модда алмашинувини қийинлаштирарди.

Роналдо яна тўрт йил қийналди – уни жароҳатлар таъқиб келарди, машғулотлар оғир ўтарди, модда алмашинуви ҳам ўз ҳолига қайтмасди. 2011 йилда қарор қабул қилинди: тугатиш вақти келди.

«Касаллигимни назорат қилиш учун гормонлар қабул қилиш керак, улар эса футболда допинг ҳисобланади. Миям футболни давом эттиришни истайди, аммо танам хоҳламайди. 

Мағлубиятни тан олишим керак. Ўз танамга мағлуб бўлдим».


Sports.ru сайтидан Нарзулла таржима қилди

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика