Latest news

08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  9 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  7 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  2 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1

Ўйин қониқарли, аммо яна ўша муаммо: Гол йўқ News

Ўйин қониқарли, аммо яна ўша муаммо: Гол йўқ

БААга қарши ўртоқлик учрашуви ҳақида икки оғиз.

Янгитдан йиғилган жамоа учун ўйин қониқарли, дейиш мумкин.

БААга қарши ўйин учун махсус тайинланган бош мураббий Рўзиқул Бердиев қисқа вақт ичида жамоани бундан бошқача ўйнатолмасди ҳам. Аксига олиб тўлиқ бўлмаган мураббийлар штаби билан буткул янги жамоани қандайдир 3 кун ичида тузиш жуда қийин масала. Шунга қарамасдан терма жамоамиз сафарда БАА билан муносиб ўйнашди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, ўйин бобида БАА бизни мағлуб этди, дея олмаймиз.

Биринчи бўлимни яхши бошладик. Бердиев учрашувга 3-4-3 тактик схемасини танлади. Бу тактик схемани устун жиҳати, жамоа ҳимояланаётганда 5 киши бўлиб ҳаракатланиши мумкин эди. Асосан биринчи таймда БАА ҳужумга ўтганида майдондаги жойлашувимиз 5-4-1 схемага айланди. Танаффусдан кейин эса ташаббус тўлиқлигича терма жамоамиз қўлига ўтди.

БААда ҳам янги бош мураббий иш бошлагани сезилди. Рақиб ўз ўйини билан бизни ҳайратлантира олмади. Биргина яратилган вазиятдан унумли фойдаланган БАА Дзаккерони қўл остидаги илк ғалабасини нишонлади. Ғалаба ҳам тўлиқлигича итальянча услубда қўлга киритилди. Яъни тактик ғалаба.


Бердиев эса фақат маҳаллий футболчилардан иборат жамоа билан Дзаккеронига яхшигина кураш таклиф этди. Иккинчи бўлимда бир қатор вазиятларда ҳамкасбини асабийлаштиришга ҳам эришди. Аммо биздаги энг асосий муаммо, яъни гол уриш камчилиги яна бир бор юзага чиқди. Марат Бикмаев, Иван Нагаевда гол уриш учун қулай имкониятлар тақдим этилганида ҳужумчиларимиз вазиятга якуний нуқтани қўя олишмади.

Осиё Кубоги-2019гача ҳали бир йилдан ошиқ вақт бор деб ўйлаш хато бўлади

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчилар ичидан эса Достонбек Ҳамдамов ва Азиз Ғаниев ўйинга киришиб кета олишмади.

Учрашувда яхши таассурот қолдирганлар ичидан эса Аъзамов, Козак, Шукуров, Шораҳмедов, Муҳаммадиев, Абдурахимовни алоҳида ажратиш мумкин.

Бу баҳсда муҳим натижа эмасди. Шу томондан олиб қараганда, бу ўйин келажак учун бизга баъзи саволларга жавоб олиш учун кўмак вазифасини бажариб беради.

ЎФФ эса терма жамоа бош мураббийи борасида баёнот берса мақсадга мувофиқ бўларди. Мақсад хориждан мутахассис олиб келиш бўлса, унда ҳозирги кунда кимлар билан музокаралар ўтаётгани ҳақида маълумот берилиши лозим. Маҳаллий мутахассислар ишлаши керак деб ҳисобланса, уларни ҳозирданоқ тайинлаш зарур. Келаси йили терма жамоамиз расмий ўйин ўтказмайди, ОК-2019гача ҳали 1 йилдан ошиқ вақт бор деб ўйлаш хато бўлади.

Терма жамоага кимни тайинлашдан қатъий назар, бу ишни имкон қадар тезлик билан амалга ошириш керак.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика