Овермарс "Арсенал" спорт директорига айланади
10 oct 2017 13:54
News
Овермарс "Арсенал" спорт директорига айланади
"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Марк Овермарс келаси мавсумдан бошлаб Лондон клубида спорт директори вазифасини бажара бошлайди.
Айни дамда у "Аякс"да худди шу ишни бажармоқда, аммо мавсум охирида Овермарс амстердамликлар сафини тарк этади. Маълумотларга кўра, "тўпчилар" 44 ёшли голландиялик билан барчасини келишиб қўйишган.
Марк Овермарс "Арсенал"да Венгернинг ўнг қўлига айланади, бироқ трансферлар борасидаги якуний қарорни аввалгидек франциялик мутахассис қабул қилади.
Марк 1997-2000 йилларда "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган. Бу вақт ичида у чемпионат, Кубок ва Англия Суперкубогида ғолиб бўлди.
Link :
Source : Tuttomercatoweb
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments