Latest news

16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  7 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  10 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  53 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5

Отабек Шукуров: "Сўнгги йилларда футболимиз жуда пасайиб кетди, янги мураббийнинг келгани футболчиларга ишонч беради" News

Отабек Шукуров: "Сўнгги йилларда футболимиз жуда пасайиб кетди, янги мураббийнинг келгани футболчиларга ишонч беради"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси кечадан эътиборан йиғинга киришди.

Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамизнинг бугунги машғулоти "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтди. Отабек Шукуров бошланган йиғин борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Янги мураббий қўл остидаги учинчи йиғинни ўтказмоқдамиз. Сречко Катанецнинг услубини ва тактикасини ўрганиш жараёнидамиз. Ушбу мураббий жуда ҳам қаттиққўл, дея оламан. Агрессив ўйнашимизни талаб қилмоқда. Ўзбекистон терма жамоасини оптимал ҳолатга ва энг юқори даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Янги мураббий қўл остида янги футболчилар йиғилгани яхши бўлди, уларга ҳам қайсидир маънода таъсир қилади. Чунки ўзимизнинг футбол сўнгги йилларда жуда пасайиб кетди. Ўзгаришлар бўлаётгани уларга катта ишонч беради. Ўзбек футболи кўпроқ чиройли ўйин устига қурилади, паслар билан ҳаракатланади.

Сречко Катанец эса натижа учун ўйнашимизни, яхши ҳимоялансак ҳужумда тезроқ ҳаракат қилиб гол урамиз, деди. Ҳужумга ўтганимизда бош худудлар очилиб ҳимояда муаммолар кўзга ташланиб қолди",- дейди Отабек Шукуров.



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика