Latest news

19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  9 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  6 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8

Отабек Шукуров: "Ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, терма жамоа ўйини ҳар доим муҳим аҳамият касб этади" News

Отабек Шукуров: "Ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, терма жамоа ўйини ҳар доим муҳим аҳамият касб этади"

Термамиз етакчиси, Туркиянинг "Фотиҳ Карагумрюк" клуби хавбеки Отабек Шукуров Қозоғистон билан учрашувдан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

- 15 йиллик танаффусдан сўнг дерби яна қайтди, принципиал баҳсда чиройли ғалабага эришилди. Ўйин ҳакида фикрларингиз қандай? 

- Ғалабадан ҳамма хурсанд, ўз майдонимизда ютуққа эришганимиз қувонарли. Ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, терма жамоа ўйини ҳар доим муҳим аҳамият касб этади, чунки мухлислар биздан ғалаба кутишади. Бизнинг ҳозирги режаларимиз – Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати саралашига таёргарлик кўриш. Биринчи навбатда, тактик жиҳатдан янги жамоа тузиш устида бош қотиряпмиз. 

- Сўнгги йиғинларда терма жамоага кўп футболчилар жалб этилмоқда, айниқса, ёш ўйинчилар. Терма жамоанинг тажрибали футболчиси сифатида бунга қандай қарайсиз ?

- Менимча, бу жуда тўғри қарор. Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари 2 йилдан сўнг бошланади. Ҳозирги вақтда ёшларга имкон берилса, улар 2-3 йилдан сўнг энг оптимал формада катта турнирларда иштирок этишади Улар жамоанинг келажаги, эртага терма жамоада ҳам ҳозирги ёшлар тўп тепишади. Ҳозирги ўйинлар эса ёшларимизга катта тажриба беради. Бизни олдинда Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати саралаши кутиб турибди. Ёшлар эса ўша мусобақаларда ватанимиз номидан ўйнашлари лозим, шунинг учун ёшларга имконият беравериш керак.

- Катта турнирлар, босим йўқ, муррабийга эса вақт ва ресурс тақдим этилган ҳозирги вақтда терма жамоадагм ички муҳит қандай ҳолатда? 

- Жамоада кайфият яхши. Ҳамма бир тан-у, бир жон бўлиб ҳаракат қилмоқда. Дўстона муҳит ҳукм суряпти, атмосфера аъло даражада. Қачонки яхши жамоа йиғилганда, натижага эришиш мункун. Ўйинчилар қандай даражада бўлмасин, жамоа сифатида шакилланмаган бўлса, натижа бўлмайди. Кўриб турганизгиздек, яхши жамоа бўлиб йиғилдик ва шунга яраша кичик бўлса ҳам натижа бор.

- Россия билан ўртоқлик учрашуви хақида фикрингиз ?

- Россия – кучли рақиб. Айтиб ўтганимдек, биз ҳар бир ўртоқлик баҳсида жамоа тузишга, ўйинимиз сифатини яхшилашга ҳаракат қиламиз.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика