Latest news

23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  0 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  0 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ноттингем Форест" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  1 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   79 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  14 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  11 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  14 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  3 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U17 терма жамоасига масъул этиб тайинланди News

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U17 терма жамоасига масъул этиб тайинланди

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U17 терма жамоаси учун жавоб беради. Унинг бошқарувида ёшларимиз йил охирига қадар ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этади.

Бунгача Азамат Абдураимов Ўзбекистон U14 терма жамоасига бош мураббий бўлганди. Мазкур жамоа келаси йил U15 жамоасига айланиб, ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этади. 2020 йил эса U16 термаси сифатида Осиё Чемпионатида қатнашиши, 2021 йил U17 термасига айланиб, кичик мундиалга бориши мумкин.
 
Ғуломхўжаев бошчилик қиладиган Ўзбекистон U17 термасида ҳам вазият деярли шундай. Жамоа келаси йил U18 термаси сифатида ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этади. 2020 йил U19 Осиё Чемпионатининг финал босқичи, 2021 йилда эса ёшлар ўртасидаги U20 Жаҳон Чемпионати кутиб турибди.
 
Айни вақтда ЎФА Европанинг бир қатор давлатларидан U18 жамоалари ўртасидаги халқаро турнирларга таклифнома олган. Йил сўнгига қадар Отабек Ғуломхўжаев жамоаси энг камида 1 та халқаро турнирда иштирок этади. Шунингдек, унга ёш футболчиларни саралаб олиш учун Тошкенда йиғинлар ташкил этиб берилади. Футболчиларни кузатиши учун шароитлар яратилади.
 
Отабек Ғуломхўжаев ҳозирга қадар 150 дан зиёд иқтидорли футболчилар рўйхатини ҳамда йил якунига қадар бўлган иш режасини ЎФАга тақдим этиб улгурган. Август ойида бу футболчиларнинг ўйинлари кузатиб борилади, шунингдек, Тошкентда жамоанинг илк йиғини ташкил этилади. Шу орқали халқаро турнирларда иштирок этувчи таркибга аниқлик киритилади. Гарчи Европадаги турнирларда 1 ёш катта жамоалар тўп сурса-да, ЎФА ўша турнирларга U17 жамоасини жўнатишни режалаштирган. Бундан кўзланган асосий мақсад футболчилардан натижа талаб қилиш эмас, балки уларнинг халқаро майдонда тобланиб боришлари учун шароит яратишдир.

 
Ўзбекистон U17 терма жамоасининг таркиби доимий ривожлантириб борилади. Яъни, ўсишдан тўхтаётган футболчилар термадаги ўрнини банд қилиб турмайди.  Таркибга жалб қилинмаган футболчилар ўз устида ишлаб, спорт формасини тинимсиз ўстириб борса, унда асосий жамоага қўшилиш имконияти бўлади. Яъни, ҳар бир позиция учун соғлом рақобат муҳими яратилади.
 
Болалар ва ўсмирлар футболида муваффақиятли ишлаб келаётгани ҳамда ўсишда давом этаётгани учун ҳам ЎФА раҳбарияти Ғуломхўжаевга имконият беришга қарор қилди. Мазкур мутахассис 2001 ва 2002 йилларда таваллуд топган ўзбекистонлик футболчилар ҳақида етарлича маълумотга эга.
 
“Ўзимга билдирилган ишонч менга катта куч бағишлайди. Шу вақтгача мамлакат футболи мураббий сифатида шаклланишим учун мактаб вазифасини ўтади. Энди эса олган билим ва кўникларимни терма жамоа фонида мамлакат футболи учун қайтаришни истайман. ЎФА раҳбарияти у қандай ўйин бўлмасин, барчасида футболчиларнинг кўзлари ёниб туришини, улар ватанлари учун тўп сураётганларини ҳис қила олишларини талаб қилади. Биз ҳам шу йўлдан юрамиз. Ёшларимизга асосий жамоа либосида тўп суриш маданияти, масъулияти ҳамда залворини тушунтириб борамиз”, — деди Ғуломхўжаев биз билан суҳбатда.
 
Ўзбекистон U17 терма жамоасининг илк йиғини қачон бўлиши ҳақида яқин кунлар ичида маълумот берилади. Айни вақтда ЎФА Халқаро бўлими Испания, Россия ва Қозоғистондаги турнирларда иштирок этиш масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика