Latest news

22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  3 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  13 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  61 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  20 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  2

Отабек Ғуломхўжаев: "Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Эдгарда оилавий муаммо бор" News

Отабек Ғуломхўжаев: "Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Эдгарда оилавий муаммо бор"

"Металлург" - "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин кескин курашларга бой бўлди. Биринчи таймда жуда кўп голли вазиятлар яратдик. Афсуски сўнгги ўйинларда бўлгани каби вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Иккинчи таймда биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишди. Ҳужум қилиб ҳимояни эсдан чиқардик. Балки бу таркибдаги ёш футболчиларимизнинг тажрибасизлиги туфайлидир. Шунинг ҳисобига икки хил тайм гувоҳига айландик. Хатоларни ўрганиб чиқамиз. "Металлург"ни ғалаба билан табриклаймиз", - дейди Ғуломхўжаев. 

- Бугун Жалолиддинов ва Боаке ўртасидаги ўзаро тушуниш ўхшамади. Шу ҳақда нима дея оласиз?
- Бугун Жасур асосан қанотдаги Абдуманнопов ва Исмоилов билан кўп ўйнади. Биринчи таймда бизда 4та вазият бўлди, мезбонларда 1та. Агар гол урганимизда ҳисоб бутунлай бошқача бўларди. Ҳозирча Мартин Боаке жамоага мослашиб кета олмаяпти. Балки кейинги ўйинда Боакени захирада қолдирармиз. Ёки уни бошқа позицияда синаб кўрамиз. 

- Ўтган ўйиндан кейин Эдгар Бернхардт ҳақида кескин фикр билдирган эдингиз. Ҳатто уни сардорликдан ҳам маҳрум қилишимиз мумкин дегандингиз. Бугун у Бекободга ҳам келмади...
- Ҳа, айни пайтда Эдгарда оилавий муаммолар бор. Гаплашганимизда оиласидаги муаммо ҳақида гапирди. Шу боис унга дам бердик ва Андижонда қолдирдик.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика