Latest news

10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  1 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  5 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  3 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0

Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз” News

Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”

ОЧЛ 2 “Б” гуруҳидаги “Аркадаг” - “Андижон” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда дастлаб "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких ҳамда дарвозабон Эржан Токотаев иштирок этишди. 

- Саволим Эржан Токотаевга. Сиз яқинда Қирғизистон терма жамоаси сафида CАФА мусобақасида қатнашдингиз ва жароҳат олдингиз. Ҳолатингиз қандай? Эртанги учрашувга тайёрмисиз?

- Биринчи навбатда қайғурганингиз учун раҳмат. Жароҳатдан сўнг даволаниб олдим. Ҳозирги пайтда баҳсга тайёрман.

- Савол Эржан Токотаевга. Сиз у ерда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадингиз. Рақибни ўзига яраша билдингиз. Шундай экан, учрашувдан аввал қандайдир босим йўқми?

- Ҳеч қандай босим йўқ. Албатта, қизиқарли жамоа, ўзининг кучли томонлари бор. Халқаро катта тажрибага эга жамоа. Шунинг учун бизни қизиқарли баҳс кутяпти. Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. 

- Савол Максим Шацкихга. Сиз илгари “Пахтакор” билан туркман жамоаларига қарши иштирок этгансиз ва ўзаро ўйинларда тажрибангиз бор. Масалан, дуранг бўлганди. "Аркадаг" янги ташкил этилган жамоа. ОФК “Чақириқ Кубоги”ни ҳам ютди. Бу клубни кучли ва кучсиз томонларини ўргандингизми?

- Биринчи навбатда ҳаммага хайрли кеч. Биз жамоа хақида максимал маълумот олишга эришдик. CАФА турнири орқали ҳамма ўйинларини таҳлил қилдик. Жамоани ўтган йилги “Чақириқ Кубоги”даги ярим финал ва финал ўйинларини кўриб чиқдик. Бизда таҳлил қилиш учун етарли вақт бўлди. Гуруҳдаги биринчи ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Эртага биз Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнашимизни тушиниб турибмиз. Терманинг 99 фоиз ўйинчилари “Аркадаг” жамоаси ўйинчилари саналади. Биз бу ўйинга жиддий тайёрландик. Аксига олиб биз бу турнирда янгимиз. Ўйлайманки, эртага қизиқарли ва жиддий ўйин бўлади. Тезкор ва тартибли ўйин намойиш этамиз, деб умид қиламан. Асосийси, натижа. Биз бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, табиийки, ғалаба учун ўйнаймиз.

- Максим Александрович, жамоангизнинг ҳозирги ҳолати қандай?

- Ҳаммаси яхши. Парвозимиз ҳам яхши бўлди. Ўйинга қилган режамизни амалга оширамиз, албатта.

- “Андижон” ОЧЛ 2 да янги жамоа. “Аркадаг” ҳам дебютини ўтказади. Гуруҳдаги жамоаларнинг имконияти ҳақида нима дея оласиз? 

- Ўйлайманки, тўртала жамоанинг вазифаси гуруҳдан чиқиш. Ҳеч ким буни яширмайди. Бизда ҳам шу мақсад. Эртагалик ўйин орқали мақсад сари олдинга борамиз.

- Эшитишимизча, “Андижон” таркиб масаласидаги ишларини ҳали тўлиқ якунламаган ва таркиб кучайтирилиши кутилмоқда экан...

- Режамиз бор, ҳали ҳеч нарса айта олмайман. Лекин ҳозир ҳам изланишдамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика