Latest news

01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 01:00Европа лигаси. Сўнгги тур ўйинлари бир саҳифада  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  0 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  6 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1

Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ” News

Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”

“Аркадаг” - “Андижон” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Равшан Мухадов ва жамоа футболчиси Мирза Бекназаров қатнашишди.

- ўйин ҳақидаги режангиз қандай?

- Бош мураббий: Авваламбор хуш келибсизлар! Албатта, ҳар бир жамоа ижобий натижа кутади. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, биз уларни Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлари орқали ўргандик. Кучли ва кучсиз томонларини аниқладик ва шунга монанд тайёрландик.

- Футболчи: Ҳамма ўйинчиларимиз мураббийимизнинг кўрсатмалари орқали бўлажак баҳс тайёрландик. Ўйинни ютишга ҳаракат қиламиз.

- “Аркадаг” учун муҳим ўйин. Ўйинга “настрой” қандай? Жамоада тажрибали мутахассис ишлаяпти. Қандай кўрсатмалар берилди?

- Бош мураббий: Ўйинга қўйилган кўрсатмани яширмаймиз. Бу биз Туркман халқи ишқибозлари учун байрамдек. Ўтган йили омадли қатнашдик. Режаларимизни юқори қўйдик. Шундай темпда олға борамиз. Ўтган йилдаги ўйинларимиз, ғалабаларимиз ҳам ўз-ўзидан келгани йўқ. Ушбу мусобақада оддий, енгил ўйинлар бўлмайди. Турнирда кучсиз жамоа йўқ. Чунки биласизлар, мусобақада Роналду жамоаси ҳам бор. Шу сабабли осон учрашувлар йўқ. 

- Равшан Абдураҳмонович, биз бундай турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қиламиз. Барча футболчилар деярли терма жамоа ўзаги. Уларни функционал ҳолатини айтиб ўтсангиз. 

- Функционал томондан 100 фоиз қониқдик. Иккинчи давра ўйинлари старт олди. Профессионал футболчи 5-6 та турдан кейин ўз ўйини топиб олади. Бу ерда таркибдан  тўғри фойдаланиш, агар ўзимизга ишонмасак, бу ерда туришимизни нима кераги бор?

- Жамоани кайфияти қандай? Ўйинга қандай тайёрландинглар? Сиз ҳам тайёрмисиз? 

- Футболчи: Биринчи тур масъулиятли ўйин. Бу ўйинга яхши тайёрландик. Мураббий кўрсатмаларига амал қиламиз, яхши ўйин кўрсатамиз.

- Эртага стадион мухлислар билан тўлиши кутиляпти. Уларни ғалаба билан хурсанд қила оласизларми?

- Туркманистоннинг ҳамма минтақасидан мухлисларни Аркадаг шаҳрига чорлаб қоламиз. Биринчи ўйинда барча футболчилар мухлислар олдида ютиб, уларни хурсанд қилишни хоҳлашмоқда.

- Равшан Абдураҳмонович, “Андижон” клуби ҳақида фикрингиз қандай? Масалан, позисия бўйича қайси футболчиларини яхшироқ биласиз?

- Айёр, савол. Албатта, биламиз. Айтиб ўтганимдек, ўрганиб чиқдик. Қандай легионерлар тўп суришини биламиз. Дарвозабони Қирғизистон терма жамоасида туради. Яхши савияли жамоа, ўрганиб чиқдик. Бу борада нимадир десам нотўғри бўлади, эртага яхши ўйин кўрамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика