Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади
19 sep 20:28
News


Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади
ОКМК — “Бунёдкор” 5:1 (ТУГАДИ)
19.09.2025. Олмалиқ. ОКМК Марказий ўйингоҳи
Бош ҳакам: Абдурашид Худайберганов
Ёрдамчи ҳакамлар: Аваз Абдуллаев, Адҳам Рихсибоев
Захира ҳаками: Шаҳбоз Азимов
Назоратчи: Валентин Коваленко
ВАР ҳаками: Ғайрат Жўраев
АВАР ҳаками: Кристина Середа
Комиссар: Бекзод Арипов
Гол: Хуршид Ғиёсов (Арихиро Сентоку) 42, 1:0, Нажмиддин Нормуродов (Носир Абдусаломов) 48, 1:1, Нодирбек Абдураззоқов 56, 2:1, Хуршид Ғиёсов (Азиз Холмуродов) 65, 3:1, Рубен Санчес (пенальти) 77, 4:1,Авазбек Ўлмасалиев (Хуршид Ғиёсов) 84, 5:1
ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 5. Гиорги Папава, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 16. Наоаки Сенага (21. Саидафзалхон Аҳроров,90) , 15. Ойбек Рустамов (17. Сардор Мирзаев,90) 28. Арихиро Сентоку ( 30. Аброр Саримсоқов, 89), 11. Рубен Санчез, 77. Нодир Абдураззоқов, 8. Азиз Холмуродов ( 27. Али Абдураҳмонов, 89), 10. Хуршид Ғиёсов (99. Асадбек Собиржонов, 89)
Захира: 88. Ҳамидулло Абдунабиев, 3. Шаҳзод Таиров,19. Аҳмадулло Муқимжонов, 18. Иброҳим Йўлдошев,
"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Николоз Мали (8. Мартин Шролер, 68), 4. Нажмиддин Нормуродов, 9. Имеда Ашортиа (5. Александр Зевадинов,68), 10. Расул Йўлдошев, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 15. Марко Бугарин, 21. Носиржон Абдусаломов, 25. Итсуки Урата, 57. Амир Тўрақулов, 77. Музаффар Олимжонов
Захира: 22. Валижон Раҳимов, 17. Оллаберган Каримов, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 19. Фарруҳжон Қодиров, 23. Асадбек Раҳимжонов, 33. Абдулазизхон Абдурашидов, 66. Азизбек Тўлқинбеков.
Огоҳлантириш: Азиз Холмуродов (ОКМК) 20, Дилшодбек Аҳмадалиев (ОКМК) 54, Темурхўжа Абдухолиқов ("Бунёдкор") 75, Мартин Шролер ("Бунёдкор") 87
ЯНГИЛАШ
Учрашув якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
87. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бунёдкор", Мартин Шролер
84. ГОЛ. ОКМК барибир бешинчи голни урди. Авазбек Ўлмасалиев собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди, 5:1
83. Гол бекор қилинди, ўйиндан ташқари ҳолат бор эди.
82. Ҳакам ВАРни эшитмоқда. Гол бекор қилиниши мумкин.
80. ГОЛ. Хуршид Ғиёсов ОКМКнинг ўйиндаги бешинчи голига муаллифлик қилди, 5:1
77. ГОЛ. Рубен Санчес 11 метрлик нуқтадан адашмади, 4:1
76. ПЕНАЛЬТИ. "Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгиланди.
75. "Бугнёдкор" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Ҳакам мониторда вазиятни кўрди.
68. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Николоз Мали ўрнига Мартин Шролер, Имеда Ашортиа ўрнига Александр Зевадинов тушди, Расул Йўлдошев ўрнига Фарруҳ Қодиров тушди.
65. ГОЛ. Хуршид Ғиёсов очиқ худудда аниқ зарба билан ўйинда дублни расмийлаштирди, 3:1
56. ГОЛ. Нодирбек Абдураззоқовнинг жаримадан узатмаси голга айланди. "Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов тўпга чиқишда қўпол хатога йўл қўйди ва тўп дарвоза тўридан жой эгаллади.
54. ОГОҲЛАНТИРИШ. Дилшодбек Аҳмадалиев, ОКМК
53. ОКМК "Бунёдкор" жарима майдончаси ичида кескинлик ярата олди. Тўп дастлаб дарвоза устунига тегди, кейинчалик Ўлмасалиев қисқа масофадан зарба берди. "Бунёдкор" ҳимоячилари қийинчилик билан хавфни бартараф этди.
48. ГОЛ. "Бунёдкор" иккинчи бўлимни гол билан бошлади. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Нажмиддин Нормуродов иккинчи қаватда рақибидан устун келиб голга айлантирди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
42. ГОЛ. ОКМК учрашувда ҳисобни очди. Хуршид Ғиёсов жарима майдончаси ичида жамоадоши Сентокудан келган узатмани голга айлантирди.
32. ЗАРБА. "Бунёдкор"дан хавфли ҳужум. Абдусаломовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Ундан аввал тўп Илёсовга текканди. Илёсов ва устун бу вазият қаҳрамони.
26. Холмуродовнинг зарбасини Абдужалилов қайтарди. Устунлик мезбонлар томонига ўтди.
20. Ҳакам пенальтини бекор қилди ва Холмуродовга симуляция учун сариқ карточка кўрсатди.
17. Ҳакам ВАР монитори олдига борди.
15. ПЕНАЛЬТИ. Жарима майдончаси ичида Азиз Холмуродовга нисбатан қўполлик ишлатилди. ОКМК фойдасига пенальти белгиланди.
11. ЗАРБА. ОКМКнинг япониялик легионери Сенаганинг зарбаси кучсиз чиқди.
7. ОКМКнинг ҳужумлари хавфли тус олмаяпти.
3. ЗАРБА. Ўнг қанотдан жаримадан узатиб берилган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов дарвозага йўллади. Зарба ноаниқ чиқди.
- Ўйин бошланди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди.
- Учрашув бошланишига барча нарса шай.
Similar news

Comments