Latest news

07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  0 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  3 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  13 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  16 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  2 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0

Отабек Ғуломхўжаев: "Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди" News

Отабек Ғуломхўжаев: "Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган АГМК - "Андижон" (4:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдирди.

Ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди. Деярли 10 дақиқа ичида учта гол ўтказиб юбордик, шундан сўнг футболчиларимизда иштиёқ сезилмай қолди. Иккинчи бўлимда майдонга ҳисобни тенглаштириш учун майдонга тушган эдик, аммо ўхшамади. Захирамиз узун эмаслиги туфайли ва майдонга тушиб ўйинимизни кучайтира оладиган футболчининг йўқлиги ҳам бугун таъсир қилди.

- "Андижон" сўнги турларда "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" билан ўйнайди. "Андижон"нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бизнинг вазифамиз жамоани максимал даражада Суперлигада олиб қолиш. Ўтган сафар ҳам айтиб ўтдим, жамоани олиб қолишга максимал даражада ҳаракат қиламиз. Йигитларни нималарга қодир эканлигини яхши биламан. "Қўқон-1912" ҳам кучли учликка ҳаракат қилмоқда. Сўнгги ўйинлардаги рақибларимиз ҳақиқатдан ҳам анча кучли. Жамоани олиб қолиш учун мураббийлар штаби ва футболчилар боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Мағлубиятда доим мураббий айбдор бўлади. Ҳа, жамоани максимал тайёрладик, аммо стандарт вазиятларда йигитлар эътиборни йўқотишди. Имконият охиригача бўлади. "Бухоро" ва "Сурхон" натижаларидан қатъий назар биз ўзимизнинг ўйинларимизда ютишга ҳаракат қиламиз. Ҳаёт тўхтамайди, ҳаёт давом этади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика