Latest news

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Остон Ўруновнинг янги "уйи" - "Откритие Арена"га фотосаёҳат News

Остон Ўруновнинг янги "уйи" - "Откритие Арена"га фотосаёҳат

Бир неча дақиқа олдин Москванинг "Спартак" клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг трансферини расман эълон қилди.

Февраль ойида сайтимиз фотографи Жаҳонгир Файзуллаев ўқувчиларимиз учун стадиондан махсус фоторепортаж тайёрлаган эди. Энди ушбу стадионда Остон Ўрунов ўйнайди. Марҳамат томоша қилинг.


"Откритие Арена" стадиони 2014 йил 27 август куни қуриб битказилган.


Стадион ёнида гладиатор ҳайкали мавжуд.


Стадион Москванинг Покровское-Стрешнево туманида жойлашган. Бу ерда олдин Тушинский аэродроми бўлган.


Стадионни қуриш учун 14,5 миллиард рубль сарфланган. Архитектор - Буркхард Гримм.


2013 йил 19 февраль куни стадион "Откритие Арена" ("Открытие Арена") номини олган. "Откритие" банки 6 йил учун "Спартак" клубига 1 миллиард 208 миллион рубль тўлашга келишилган. 2018 йилда ушбу келишув 2023 йилга қадар узайтирилган, фақат молиявий томонлари ошкор этилмаган.


 

Ушбу стадионда 2017 йилги Конфедерациялар кубогининг 4та ўйини ўтказилган.  Улар орасида учинчи ўрин учун Португалия - Мексика 2:1 ўйини ҳам бор. Бундан ташқари 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг 5та учрашуви "Откритие" стадионида ўтказилган. (Суратда Нарзулла Сайдуллаев ва бугун туғилган кунини нишонлаётган Гайрат Хасбиуллин)
 



Стадион ўз бағрига 45 360 томошабинни сиғдира олади.


Майдон узунлиги 105 метр, энига 68 метр. Майса тўлиқ табиий.



Сайтимиз фотографи Жаҳонгир Файзуллаев стадиондан барчага салом йўлламоқда.



Стадион ичида ака-ука Старостинлар шарафига ҳайкал ўрнатилган.


Матбуот анжумани хонаси


 Championat.asia сайти Остон Ўруновга мана шу майдонда кўплаб ўйинларда майдонга тушиб ажойиб голлар уришини тилайди! 


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика