Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  4 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Остон Ўрунов "Урал"даги илк машғулотида иштирок этди News

Остон Ўрунов "Урал"даги илк машғулотида иштирок этди

"Урал" янги аъзоси ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Екатеринбург клубидаги биринчи машғулотида қатнашди.

Машғулотлар якунлангач, жамоа матбуот хизмати ҳамюртимиздан интервью олди.

- Екатеринбургда илк машғулотингизни ўтказдингиз. Таассуротлар қанақа?

- Таассуротлар аъло даражада. Тўғриси, ҳали ҳеч кимни танимайман. Аммо кўриниб турибдики, бу ерда яхши атмосфера ҳукм сурмоқда.

- Нега айнан "Урал"ни танладингиз?

- "Урал" – барқарор жамоа. Ўйнашим кераклигини тушуниб етдим. Ҳозир аҳвол бироз оғир, ўйлайманки, ҳаммасини тўғрилаймиз. 

Клуб стадиони ва мухлислари ҳам яхши. Умид қиламанки, ўнгланиб оламан. 

Бир ярим ой индивидуал тарзда шуғулланганиб бордим. "Торпедо"га қарши ўйингача 1 ҳафтадан кам вақт қолди. Худо хоҳласа, ўша ўйинга тайёр бўламан.




Эслатиб ўтамиз, "Урал" кейинги тур ўйинини ўз уйида Ҳожимат Эркинов тўп тепадиган "Торпедо"га қарши ўтказади. Ўзига хос "ўзбек дербиси" Тошкент вақти билан 15:00 га белгиланган.

Аввалроқ Остон Ўрунов Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф олгани маълум бўлган эди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика