Latest news

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  15 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4

Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши тўғрисида янгиликлар тарқалди. Бу хабарлар фейкми? News

Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши тўғрисида янгиликлар тарқалди. Бу хабарлар фейкми?

Бугун ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи тез орада "Спартак"ни тарк этиши тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Гўёки, Москва клуби бош мураббийи Доменико Тедеско жамоанинг янги спорт директори Дмитрий Поповдан Ўруновни ижарага бериб юборишни сўраган. Остонга фақат РПЛ мусобақа жадвалининг 2-қисмидаги жамоалар ва 2-дивизион вакиллари томонидан қизиқиш борлиги айтилган. Ижара варианти амалга ошмаса, "Спартак-2"да ўйин амалиётига эга бўлиб бориши мумкинлиги ҳақида гапирилган.

Россиялик таниқли инсайдер Иван Карпов эса бу хабарлар фейклигини асослаб берди. У шундай ёзади:

"Олдин ҳам айтганман, яна бир бор таъкидламоқчиман, Ўруновга ЦСКА кўпроқ пул таклиф қилган. "Рубин" ҳам ўзбекистонлик футболчи учун даъвогарлик қилган (буни қозонликлар спорт директори Яровинский тан олган эди). Умуман олганда, ушбу футболчига талаб ҳар доим бўлган, ҳозир ҳам бор.

Шундан кейин ҳам 19 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятини РПЛнинг 2-тўлқин жамоалари ёки 2-дивизион клубларида давом эттириши ҳақида ёзиш кулгили. Ўруновнинг "Спартак"даги муваффақиятсиз стартига қармай, Россия футбол бозорида ҳамон талабгир ҳисобланади".

"Championat.asia" манбасининг таъкидлашича, Остоннинг Москвани тарк этиши ҳақидаги барча хабарлар асоссиз, унинг клубдаги келажаги борасида якуний қарор қабул қилинмаган.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика