Latest news

09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  2 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  8 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  10 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  37 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19

Ўсмирларимиз бу сафарги Осиё чемпионатида қандай натижа кўрсатишади? News

Ўсмирларимиз бу сафарги Осиё чемпионатида қандай натижа кўрсатишади?

6 сентябрь куни Таиландда ўсмирлар ўртасидаги ҳисоб бўйича 16-Осиё чемпионати бошланади.
Унда Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади.

2012 йил Эронда ташкил этилган ўсмирлар ўртасидаги ОЧда Дилшод Нуралиев бошчилик қилган Ўзбекистон қитъада тенгсиз бўла олганди. Шу боис бу сафарги мусобақага биз амалдаги Осиё чемпиони сифатида борамиз.

Шу кунгача ўсмирларимиз 7 марта ушбу мусобақада иштирок этишган. Уч марта жамоамиз саралашдан ўта олмаган. Яна шунча марта Осиё чемпионати гуруҳ босқичи биз учун сўнгги манзил бўлиб қолган.

Бир бор чорак, икки бор ярим финалга чиқилган. 2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Алексей Евстафеев бошчилигидаги ўсмирларимиз финалга қадар етиб бориб КХДРга ютқазиб қўйишган. 2012 йил Теҳронда юқорида ёзилганидек Дилшод Нуралиев шогирдлари Осиё чемпиони бўлишган.

Таиланддаги мусобақада Александр Мочинов бошчилигидаги ўсмирларимиз қандай натижа кўрсатишар экан?

1994 йил - Гуруҳда қолиб кетган
1996 йил - Гуруҳда қолиб кетган
1998 йил - Осиё чемпионатига чиқа олмаган
2002 йил - Ярим финал
2000 йил - Осиё чемпионатига чиқа олмаган
2004 йил - Гуруҳда қолиб кетган
2006 йил - Осиё чемпионатига чиқа олмаган
2008 йил - Чорак финал
2010 йил - Финал
2012 йил - Чемпион
2014 йил - ?
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика