Latest news

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  0 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди News

Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди

Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле 2025 йилги "Onze d'Or 2025" соҳибига айланди.

Европанинг энг яхши футболчиси учун сўровномада ("Onze Mondial" талқинида) Дембеле рақиблари Ямаль ва Мбаппени ортда қолдирди.

Дембеле 32,5% овоз олди. Иккинчи ўринни "Барселона" вакили Ламин Ямаль (30%) эгаллади. Кучли учликка "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе кирди. У 12,5% овоз йиғди.

Усмон Дембеле ПСЖ учун 2024/25 йилги зафарли мавсумнинг бош қаҳрамони саналади, улар треблга эриша олдилар (Лига 1, Франция Кубоги, Чемпионлар Лигаси). Дембеле ўша мавсумда 53 ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Onze d'Or мукофоти – Франциянинг "Onze Mondial" журнали талқинига кўра, Европанинг энг яхши футболчисига бериладиган "Олтин тўп"нинг аналоги ҳисобланади. Ушбу мукофот "лаънат" деб ҳисобланади, чунки сўнгги икки йилда бу мукофотни Эрлинг Ҳоланд ва Винисиус Жуниор қўлга киритган, аммо улар якунда "Олтин тўп"ни ютмаган.

"Олтин тўп"ни топшириш маросими 23 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика