Latest news

21:37"Валенсия" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  1 21:14"Торино" — "Милан". Таркиблар маълум  1 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  2 20:08"Самсунспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  12 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  47 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  8 17:54Анри Беллингемнинг сўкиниши ҳақида: "Ким бўлишингдан қатъий назар, бундай дейишга ҳаққинг йўқ"  11 17:23U20 Осиё Кубоги. Сўнгги дақиқалардаги гол Саудия Арабистонини ЖЧга олиб чиқди  10 17:10Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Кореяга қарши оқ либосда ўйнайди  7 15:23Мессидан автограф олган ҳакам жазоланди  12 15:17Назорат учрашуви. "Қизилқум" "Дордой"ни таслим этди  0

Ўсмирлар биринчилиги: Мусобақалар апрелда бошланади News

Ўсмирлар биринчилиги: Мусобақалар апрелда бошланади

Янгича талқиндаги Регламентда кўп ўзгаришлар қайд этилган.

Шулардан бири Суперлига ва Про-лига клублари қошидаги футбол Академиялари ва футбол мактаблари тарбияланувчилари иштирокидаги Республика биринчилигидир.

Бу йил илк бор 14, 16 ва 18 ёшлилар ўртасидаги мусобақа Республика миқёсида ташкиллаштирилмоқда. Ҳатто 10 ёшли болалар ўртасидаги расмий мусобақа Фестивал сифатида ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

U-16 ва U-18 ёшдаги ўсмирлар биринчилигида Суперлига клублари қошидаги футбол Академиялари тарбияланувчилари тўп суришади. Апрель ойининг ўрталарида старт олиб, то ноябрь ойигача давом этадиган мусобақада 12та жамоа уй-сафар тизимида икки давравий баҳсларда қатнашишади.

U-16 ёшдагилар ўртасидаги ўйинлар Про-лига клубларининг футбол мактаблари тарбияланувчилари ўртасида ҳам ташкиллаштирилади. Турнир икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқич ўйинлари минтақавий тарзда ташкил этилади, иккинчи финал босқичи эса марказлашган ҳолда уюштирилади. Финал босқичи манзили кейинроқ маълум бўлади. Биринчилик апрель ойи ўрталарида бошланади ва ноябргача давом этади.  

U-14 ёшдаги ўсмирлар биринчилигида Супер лиганинг 12, Про-лиганинг эса 14 (“Пахтакор-2” ва “Бунёдкор-2” жамоалари қўшилмаган), жами 26та жамоа ғолиблик учун курашади. Бу мусобақа ҳам икки босқичдан иборат - минтақавий ҳамда финал босқичи. Апрель-ноябрь ойларига белгиланган.

U-10 ёшдаги болалар турнир Фестивал сифатида ўтказилади. Супер лиганинг Академиялари ва Про-лига футбол мактаблари ўртасидаги турнирда натижалар ҳисобга олинмайди...


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика