Latest news

23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  1 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  4 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  14 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2

Осиё ўйинлари. Инчеонда иккинчи салбий натижани қайд этдик News

Осиё ўйинлари. Инчеонда иккинчи салбий натижани қайд этдик

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган 17-Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 32 та спорт турида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
Спорт делегациямиз мусобақа якунига кўра жами 44 та медални қўлга киритди. Шулардан 9 таси олтин, 14 таси кумуш ҳамда 21 таси бронза медалларидир.

Қитъа ўйинларидаги аввалги иштирокларимиз билан таққослайдиган бўлсак, бу иккинчи салбий кўрсаткич эканлиги ойдинлашади. Масалан, бундан 20 йил аввал Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган 12-Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та олтин, 12 та кумуш, 19 та бронза медали билан ортга қайтган эди.

1998 йили Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтган 13-Осиё ўйинларида спортчиларимиз томонидан энг паст натижа қайд этилган. Ўшанда бор йўғи 6 та олтин медал қўлга киритилган эди. Шунингдек, 22 та кумуш, 12 та бронзага ҳам эгалик қилгандик.

Шу пайтгача Осиё ўйинларида олти бор қатнашган бўлсак, энг яхши натижамиз 2002 йили Пусан шаҳрида қайд этилган эди. Осиё ўйинлари ғолиблари сони 15 нафарни ташкил этганди. Бундан ташқари, 12 та кумуш, 24 та бронза, жами 51 та медал билан тақдирланган эдик.

Энг кўп медалга эса 2010 йили Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида сазовор бўлгандик. Ўшанда жами 56 та медалдан 11 таси олтин, 22 таси кумуш, 23 таси бронза медали бўлган эди.

2002 йилда бўлгани каби бу сафар ҳам Жанубий Корея замини омад келтиришига умид қилгандик. Лекин олтинларимиз сони 10 тага ҳам етмади. Умумжамоа ҳисобида 11-ўрин билан чекландик. Шу пайтгача икки бор  1994 ҳамда 2002 йилги Осиё ўйинларида кучли бешталикдан жой олгандик. Ҳозиргача энг яхши натижамиз ҳам 5-ўрин бўлиб қолмоқда.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика