Latest news

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  10 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  9 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  65

Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз" News

Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси 2031 йилги Осиё кубогини биргаликда ўтказиш бўйича ариза юборган эди.

Бу борада футбол оммасидан келиб тушган саволларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов жавоб бериб ўтди.


— Осиё кубоги мезбонлигини қабул қилиш имкониятлари ҳақида:

— Осиё кубоги қитъамизнинг энг нуфузли футбол турнири ҳисобланади. Шу сабабли мезбонликка даъвогар мамлакатлар кўпчиликни ташкил этади. Ҳозирда ОФК аризаларни қабул қилмоқда. Кейинги босқичда уларни тасдиқлайди ва расман эълон қилади. Имкониятларни ўрганиб чиқиш жараёни шундан сўнг бошланади. ОФК махсус инспекцияси даъвогар мамлакатлар талабларга қанчалик мослигини аниқлайди. Осиё футбол конфедерацияси қитъамизнинг барча ҳудудларида футбол янада ривожланиши тарафдори. Айни пайтгача миллий жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги аксарият минтақаларда бўлиб ўтган. Марказий Осиё ушбу турнирга ҳозирча мезбонлик қилмаган. ОФК бизнинг минтақага ҳам ўзининг энг катта мусобақаси мезбонлигини тақдим этишига умид билдирамиз.

— Осиё кубоги мезбонларига қандай талаблар қўйилади ва ушбу мамлакатлар бунга тайёрми?

— Агар охирги йилларни оладиган бўлсак, Ўзбекистон учта йирик мусобақага мезбонлик қилди. U-20 ва U-23 Осиё чемпионатлари мезбонлигига номзодимизни юборганимизда дастлаб ОФК бизнинг қанчалик тайёр эканлигимиз борасида ўйланди. Кейинчалик барча талабларни ўз вақтида ва сифатли бажарганимиздан сўнг ҳеч қандай шубҳага ўрин қолмади. Меҳмонхоналар, логистика, транспорт ва бошқа йўналишлар халқаро стандартларга мослаштирилди. Ҳозир ташкилий жиҳатдан ОФК ишончини қозонганмиз, деб ўйлайман. Халқаро мақомдаги стадионларимиз ҳам бор. Лекин бизга сиғими каттароқ стадионлар керак. Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз. Қўшниларимиз ҳам барча шароитларни тақдим этишга тайёр. Масалан, Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкекда 51 минг мухлисга мўлжалланган стадион қурилиши бошлаб юборилган. Ишончим комил, агар турнир бизга топширилса, Марказий Осиё тарихдаги энг ёрқин форумлардан бирини ўтказа олади.

— Осиё кубоги мезбонлигининг биз учун қандай ижобий томонлари бор?

— Биринчи навбатда бу футбол мухлислари учун катта байрам. Бугун Осиё футболи ривожланиб боряпти. Энг яхши юлдуз футболчилар қитъамизга келиб ўйнашяпти ва осиёликлар Европанинг энг йирик клубларига йўл олишяпти. Уларнинг ҳаммаси Осиё кубогида иштирок этади ва юртимиз майдонларида унутилмас учрашувлар ўтказишади. Қолаверса, миллий жамоамиз ҳам ўз ҳудудида янада яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қилади. Қўшни қардош мамлакатлар билан муносабатларимиз янада мустаҳкамланади. Замонавий футбол инфратузилмаси ривожланади ва мутахассисларимиз халқаро тажрибага эга бўлади. Бутун дунё футбол жамоатчилиги эътибори нафақат футболимизга, балки мамлакатларимиз туризм салоҳияти, маданияти ва тарихига қаратилади. Ўз навбатида футбол орқали юртимиз равнақига ҳисса қўшиш имконияти пайдо бўлади. Барча соҳалар сингари футбол ҳам комплекс ва кенг қамровли ҳаракатлар билангина ривожланиб боради. Катта лойиҳалар таъсири энг кичик футбол мактабларигача кириб боради. Шу сабабли, биз Осиё кубоги каби турнирни юртимизга олиб келиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика