Latest news

10:24Мусиала операция қилинди  0 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  4 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  4 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5

Осиё Кубогидаги рақибларимиз: Япония ва Уммонда тайёргарлик авжида, Туркманистон эса йиғилмаяпти News

Осиё Кубогидаги рақибларимиз: Япония ва Уммонда тайёргарлик авжида, Туркманистон эса йиғилмаяпти

Осиё Кубогида гуруҳдаги рақибларимиз ҳам қитъа мусобақасида тайёргарликни қизғин тарзда олиб бормоқда.

БААда ўтадиган Осиё Кубогидаги гуруҳдошларимиз биз қатори ФИФА кунларидан унумли фойдаланмоқда. Фақатгина ягона гуруҳдошимиз Туркманистон март ойидан буён ҳеч қандай йиғин ўтказмаяпти. Бунга сабаб  терма жамоанинг ҳисобланадиган "Олтин Аср" клубининг ОФК кубогидаги иштироки. Шу боисдан ҳам Туркманистон терма жамоаси бир неча ойдан буён йиғилгани йўқ. Табиийки ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушмади. "Олтин Аср"нинг ОФК кубогидаги иштироки финалга қадар чўзилди. Ушбу мусобақа асосан ФИФА кунларида ўтказилгани боис терма жамоа алоҳида йиғин ташкил этолмади.

Шуни қайд этиш керакки, "Олтин Аср" жамоаси ОФК кубоги ва ички чемпионатдаги иштирок орқали Туркманистон терма жамоаси мисолида қитъа бош мусобақасига тараддуд кўрмоқда.

Қизиқарли тарафи шундаки, "Олтин Аср" жамоасини бошқарадиган Язгули Хожагелдиев бир вақтнинг ўзида Туркманистон устози ҳам саналади. Шу боисдан ҳам Туркманистон терма жамоаси "Олтин Аср" мисолида қитъа чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.


Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби рақибни ўрганиш жараёнида кўпроқ "Олтин Аср" клуби иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратишларига тўғри келади, назаримда. Чунки Туркманистон терма жамоасининг асосий ўзаги, бош мураббийи ва унинг чизгиси "Олтин Аср" жамоасининг ўйинида  акс этади.

Яна бир гуруҳдошимиз Уммон эса ҳар бир ФИФА кунларидан унумли фойдаланаётган ва қитъа чемпионатига жиддий тайёргарлик кўраётган рақиблардан бири. Уммон сентябрь, октябрь ва ноябрдаги ФИФА кунларида йиғинлар ўтказиб, ҳар бир ФИФА кунларида иккитадан ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқда.

Ҳозиргача жамоа сентябрда Ливан ва Иордания билан, октябрдаги йиғинда Филиппин ва Эквадорга қарши ўйинларда майдонга тушди. Мазкур ФИФА кунларида эса Уммон терма жамоаси Сурия ҳамда Баҳрайнга қарши саф тортади.

Эътиборлиси, Пим Вербейк шогирдлари ўтказилган тўрт ўртоқлик ўйинларида атиги биргина гол ўтказиб юборишган ва шунча гол уришган. Уммон Осиё Кубогига тараддуд кўриш жараёнида ўтказган ўртоқлик ўйинларида ҳозирча мағлубиятга учрагани йўқ.  Шунингдек, жамоа ғалаба нашидасини ҳам сургани йўқ. Уммон барча ўйинларда муроса кўчасини танламоқда.  Бу эса жамоанинг мудофаа чизиғи анча мустаҳкамлигини, ҳужумда эса муаммолар кўзга ташланаётганини кўрсатиб турибди.


Хажиме Морийасу бошчилигидаги Япония терма жамоаси Осиё кубогига  анча жиддий рақибларга қарши ўртоқлик ўйинлари орқали тараддуд кўрмоқда.  Самурайлар сентябрь ойидаги йиғин доирасида Коста-Рикага қарши, октябрда эса Панама ва Уругвай каби кучли терма жамоалар билан куч синашишди. Ушбу ўтказилган ўйинларнинг барчасида японияликлар ғалаба қозонишгани эътиборга молик ҳолат. Бу галги йиғин доирасида эса Япония аввалига Венесуела, кейинчалик эса Қирғизистон терма жамоаларига қарши беллашади.


Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз ҳам ФИФА кунларидан максимал фойдаланмоқда. Ўзбекистон Купер қўл остидаги илк йиғин доирасида Сурия ва Эрон, иккинчи йиғинда эса КХДР ва Қатарга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказди. Австралиядаги йиғин доирасида эса терма жамоамиз аввалига Ливан, кейинчалик Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйинларида куч синашади.

Мазкур ФИФА кунлари жорий йилдаги сўнггиси. Декабрда эса Осиё Кубогига чиққан терма жамоалар мусобақага тайёргарлик кўриш учун ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишади. Хусусан Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 15-29 декабрь кунлари Туркияда йиғин ўтказади. Кейинчалик футболчилар янги йил байрамини нишонлашлари учун қисқа таътил берилади. Шундан сўнг терма жамоамиз Осиё Кубогига иштирок этиш учун 2 январ куни БААга учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогининг "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан биргаликда жой олган.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика