Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Осиё Кубоги. Пол Ле Гуэн Австралияга юқори баҳо берди News

Осиё Кубоги. Пол Ле Гуэн Австралияга юқори баҳо берди

Уммон терма жамоаси кетма-кет иккинчи ўйинини ҳам бой берди.
Уммонликлар кеча Австралия билан кечган баҳсда йирик 0:4 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Бу жамоа биринчи ўйинда Жанубий Кореяга ютқазганди (0:1), мана энди Австралиядан ҳам мағлуб бўлди. Натижада жамоа 0 очко билан охирги ўринда бормоқда.

Терма жамоа устози Пол Ле Гуэн кечаги рақиб Австралияга жуда юқори баҳо берди: "Австралия ҳақли ғалабага эришди. Улар узоққача бора олишади. Улар биздан ҳар томонлама устун келдилар. Австралиянинг кучсиз томонини топиш ниҳоятда қийин, улар стандарт вазиятларда ҳам, ҳаводаги курашларда ҳам, ердаги ўйинда ҳам зўр".

"Албатта, бизда ҳам имконият бўлди, лекин кўп эмас. Тўртта тўп ўтказиб юборганимиздан фожеа ясаш керак эмас, чунки Австралия чиндан ҳам кучли жамоа. Биз эса ҳеч нарса қила олмадик. Рақиб ўйинчиларида куч, физика, техника, хуллас ҳаммаси бор. Австралия чарчаб қоладиган жамоага сира ўхшамаяпти".

"Мен футболни жуда яхши тушунаман. Ўрнимга исталган мураббийни қўйинг, Австралия ва Жанубий Кореяга қарши баҳслардан олдин ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилади, бироқ бу осон иш эмас. Чунки биз бошқа босқичдамиз, улар эса бошқа босқичда. Буни тўғри тушуниш керак" - дейди франциялик мураббий.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика