Latest news

19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  1 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  3 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  55 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  4 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  23 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6

Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистонга янги рақобатчи пайдо бўлди News

Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистонга янги рақобатчи пайдо бўлди

Аввалроқ Марказий Осиё мамлакатлари турнирни қабул қилиш учун қўшма ариза топширганди.

Осиё футбол конфедерацияси 2031 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги учун номзодларнинг янгиланган рўйхатини тақдим этди.

Унга кўра, Ҳиндистон футбол федерацияси ҳам турнир мезбонлиги учун ариза топширган.

Эслатиб ўтамиз, қитъанинг энг нуфузли турнирини қабул қилиш учун Корея Республикаси, Индонезия, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Австралия ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси қўшма номзодлари томонидан таклиф юборилган.

Осиё футбол конфедерациясининг 35-Конгресси олдидан Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК Ижроия қўмитасининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Осиё футбол конфедерацияси 2031 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига мезбонлик қилиш учун еттита номзоддан ариза келиб тушгани эълон қилинди. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа бу ташаббусларни турнир тарихидаги энг юқори кўрсаткич, дея баҳолади.

"Келиб тушган рекорд даражадаги аризалар — бу турнирнинг нуфузини яна бир бор тасдиқлайди. ОФК Ижроия қўмитаси номидан барча аъзо ассоциацияларимизга чуқур миннатдорлик билдираман", – деди ОФК президенти.

Эндиликда ОФК номзод ассоциациялар билан белгиланган вақт ва талаблар асосида танлов ҳужжатларини тайёрлаш ва топшириш жараёнини бошлайди. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика