Latest news

11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  5 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  18 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  8 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8

Осиё Кубоги-1988. Саудия Арабистони ва Карлос Альберто Паррейрадан "дубль" News

Осиё Кубоги-1988. Саудия Арабистони ва Карлос Альберто Паррейрадан "дубль"

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

Дастлабки саккизта Осиё Кубоги ҳақида маълумот берган эдик. 


Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Осиё Кубоги-1968. Эрон ҳам ўз уйида чемпион

Осиё Кубоги-1972. Финал ўйини бўлган дастлабки чемпионат

Осиё Кубоги-1976. Эрондан “хет-трик” + ВИДЕО

Осиё Кубоги-1980. Карлос Альберто Паррейра бошчилигидаги Кувайт ўз уйида чемпион 

Осиё Кубоги-1984. Дебютант Саудия Арабистони – чемпион


Бу сафар 1988 йилги чемпионатга сайр қиламиз.

1988 йилги қитъа чемпионати Қатарда ўтказилган. Бу мусобақада ҳам ўтган сафаргидек 10та жамоа иштирок этди, 5тадан жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун кураш олиб боришди. Бу Осиё Кубогида Қатар, Саудия Арабистони, Хитой, Сурия, Кувайт, Баҳрайн, Жанубий Корея, Эрон, БАА ва Япония терма жамоалари қатнашишди.

Саралашда Ироқ, Сингапур, Уммон каби терма жамоалар турли сабабларга кўра иштирок этишмади. Мезбон Қатар ва ўтган мусобақа чемпиони Саудия Арабистони саралашдан озод этилган эди.

Декабрда ташкил этилган мусобақа Доха шаҳридаги “Ал Аҳли” ва "Қатар СК" стадионларида бўлиб ўтди.

Финалда Карлос Альберто Парейра бошчилигидаги Саудия Арабистони терма жамоаси Жанубий Корея билан тўқнаш келди. Франциялик Майкл Вутрот ҳакамлик қилган Ҳал қилувчи баҳсда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида араблар 4:3 ҳисобида зафар қучиб кетма-кет иккинчи бор Осиё чемпиони бўлишди. 1980 йилда Кувайт бош мураббийи сифатида Осиё Кубогида ғолиб бўлган бразилиялик Карлос Альберто Паррейра учун ҳам бу иккинчи чемпионлик бўлди.

Осиё Кубоги-1988
Мезбон мамлакат
: Қатар
Муддати: 2–18 декабрь
Жамоалар сони: 10та
Мезбон шаҳар: 1та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони: 
24та
Голлар сони: 40та (ўртача 1,67тадан)
Тўпурарлар: Ли Тэ Хо (Жанубий Корея) - 3та гол
Энг яхши футболчи: Ким Жу Сунг (Жанубий Корея)
Энг яхши дарвозабон: Занг Хуиканг (Хитой)



Ярим финал
Жанубий Корея - Хитой 2:1 (қўш.вақт)
Голлар:
Ли Тэ Хо 93, 103 - Маи Чао 100

Саудия Арабистони - Эрон 1:0
Гол: 
Абдуллоҳ 16

Учинчи ўрин учун ўйин
Хитой - Эрон 0:0 (пенальтилар серияси 0:3)

ФИНАЛ
Жанубий Корея - Саудия Арабистони 0:0 (пенальтилар серияси 3:4)
18 декабрь 1988. Доха. "Ал Аҳли" стадиони. 20000 томошабин
Бош ҳакам: 
Майкл Вутрот (Франция)

Жанубий Корея: Чо Бюнг Деук, Парк Кюнг Хун, Чунг Юнг Хван, Чо Юн Хван, Гу Санг Бум, Йео Бум Кю, Чо Мин Кук, Чунг Хэ Вун, Хам Хюн Ги (Бюнг Бюнг Жу, 49), Хванг Сунг Хонг (Ли Тэ Хо, 58), Ким Жу Сунг.
Бош мураббий: Лу Хоэ Таик (Жанубий Корея)

Саудия Арабистони: Абдуллоҳ Ал Деайя, Абдуллоҳ Ал Досари, Аҳмад Жамил Мадани, Салиҳ Нуеимеҳ, Муҳаммад Абд Ал Жавад, Солиҳ Ал Солиҳ, Фаҳад Ал Биши, Фаҳад Ал Мусаибеах, Мажид Абдуллоҳ, Юсуф Ал Тунаян (Юссуф Ал Доссари, 105), Саад Ал Доссари (Муҳайсин Ал Жамаан, 72)
Бош мураббий: Карлос Альберто Паррейра (Бразилия)




Осиё Кубоги-1984 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Абдуллоҳ Ал Деайя
Холид Ал Сабяни

Ҳимоячилар
Абдуллоҳ Ал Досари
Аҳмад Жамил Мадани
Солиҳ Нуеимеҳ
Муҳаммад Ал Жавад
Ҳуссайин Ал Биши

Ярим ҳимоячилар
Солиҳ Ал Мутлақ
Фаҳад Ал Биши
Фаҳад Ал Мусаибеаҳ
Юсуф Ал Туанаян
Холид Ал Муваллид

Ҳужумчилар
Саад Муборак Ал Досари
Мажид Абдуллоҳ
Муҳаммад Ал Суваийед
Муҳаисен Ал Жаман
Юсуф Жазеа Ал Досари
Бош мураббий: Карлос Альберто Паррейра (Бразилия)


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика