Latest news

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  4 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

Осиё Кубоги-1976. Эрон кетма-кет учинчи бор қитъада тенгсиз News

Осиё Кубоги-1976. Эрон кетма-кет учинчи бор қитъада тенгсиз

9 январь куни Австралияда ҳисоб бўйича 16-Осиё Кубоги старт олади. Сайтимиз ўқувчиларига олдинги 15та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

1976 йилги қитъа чемпионати Эронда бўлиб ўтган. Шундай қилиб Эрон иккинчи бор мусобақани қабул қилган дастлабки мамлакатга айланди. Бу чемпионат худди ўтган чемпионат каби икки гуруҳли ва плей-офф учрашувларидан иборат бўлди. Ҳисоб бўйича олтинчи Осиё Кубогида Эрон, Хитой, Ироқ, Қувайт, Малайзия ҳамда Жанубий Яман терма жамоалари қатнашишди. Ёзнинг илк ойида ташкил этилган мусобақанинг ўйинлари Табриз ва Теҳрон шаҳарларида бўлиб ўтди.


Финалда мезбонлар Қувайт терма жамоаси билан куч синашишди. Али Парвин томонидан Қувайт дарвозасига урилган гол Эронга кетма-кет учинчи чемпионликни келтирди. Ҳозирга қадар ҳеч бир давлат Осиё Кубогини кетма-кет уч марта қўлга киритмаган. Бу борада Эрон мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Бироқ ўша чемпионатдан сўнг форслар чемпион бўлиш тугул финалга ҳам чиқа олишмаяпти.


Осиё Кубоги-1976
Мезбон мамлакат
: Эрон

Муддати: 3 – 13 июнь

Жамоалар сони: 6та

Мезбон шаҳарлар: 2та


Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони:
10та

Голлар сони: 25та (ўртача 2,5тадан)

Тўпурарлар: Ғулом Ҳуссайин Мазлуми (Эрон), Носир Ноураеи ва Фатҳи Камол (Қувайт) - 3тадан гол


Aгуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Қувайт

2

2

0

0

3-0

4

2

Хитой

2

0

1

1

1-2

1

3

Малайзия

2

0

1

1

1-3

1


 3 июнь

Қувайт – Малайзия 2:0
Голлар:
Ал Анбари 10, Ал Доҳил 42


5 июнь

Хитой – Малайзия 1:1
Голлар:
Ванг Жилиан 58 – Даҳари 50


7 июнь

Қувайт – Хитой 1:0
Голлар:
Камол 1

 


Bгуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Эрон

2

2

0

0

10-0

4

2

Ироқ

2

1

0

1

1-2

2

3

Жанубий Яман

2

0

0

2

0-9

0

 

4 июнь

Эрон – Ироқ 2:0
Голлар: 
Ноураеи 45, Рошан 58


6 июнь

Ироқ – Жанубий Яман 1:0
Голлар: 
Ваал 84


8 июнь

Эрон – Жанубий Яман 8:0
Голлар
: Азизи 17, 73, Ноураеи 40, 42, Хуршиди 45, Мазлуми 63, 74, 80



Ярим финал 

11 июнь

Қувайт – Ироқ 3:2
Голлар: 
Иброҳим 11, Камол 77, 100 – Абдул Жалил 46, Ҳассан 85


11 июнь

Эрон – Хитой 2:0
Голлар:
Хуршиди 100, Рошан 119



Учинчи ўрин учун баҳс  

13 июнь

Ироқ – Хитой 0:1
Гол
: Хе Жиа 61


ФИНАЛ

13 июнь

Қувайт – Эрон 0:1
Бош ҳакам: 
Жан Дубач (Швейцария)

Голлар: Али Парвин 71


Финалдаги голнинг видеосини томоша қилинг.


(TAS-IX ҳудудида)



(TAS-IX эмас)




Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика