Latest news

00:34ЎФА собиқ халқаро бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Осиё футболи юлдузлари. Али Дайи News

Осиё футболи юлдузлари. Али Дайи

Эронлик 48 ёшли Али Дайи ўз терма жамоаси учун 100тадан кўп гол урган футболчи ҳисобланади ҳамда бу борада унинг номи Пеле, Ференц Пушкаш, Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан бирга тилга олинади.

Али Дайи Эрон терма жамоасида 149 ўйинда майдонга тушиб, 109та гол урган. У футболчилик фаолиятини "Истиқлол Ардабил", "Таксирани", "Банк Тежарат", "Персеполис", "Ал Садд", "Арминия", "Бавария", "Герта", "Ал Шабаб", "Саба Баттери", "Сайпа" каби клубларда ўтказган.


Али Дайи катта футболдаги илк қадамларни 1988 йилда қўйган. 1994 йил унга "Персеполис" мураббийлари қизиқиб қолиб дарҳол клубга таклиф этишади. Шу билан Дайининг ҳаёти тубдан ўзгариб кетади ва профессионал футбол нималигини ҳис қила бошлайди. 


Ёш ҳужумчи учун айниқса "Персеполис"даги 1995-96 йилги мавсум яхши кечади. Дайи шунингдек 1996 йилги Осиё Кубогида ҳам ўзини кўрсатади ва мухлисларга Осиёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири сифатида танилади. 

Эрон термаси Осиё Кубоги-96да Али Дайининг голлари сабаб аввалига Саудия Арабистони, кейин Жанубий Корея каби кучли рақибларни мағлуб этади. Айниқса кореяликлар билан кечган 6:2 ҳисобидаги чорак финал ўйинида Али Дайи тўртта гол уришга муваффақ бўлади. 

"Мана шу ўйин менинг фаолиятимни тубдан ўзгартириб юборганди, - дейди эронлик тўпурар. - Осиё Кубогидан сўнг мен Европа эшиклари очилди, Германияга йўл олдим ва ўша ерда ўйнай бошладим". Умумий ҳисобда Али Дайи 1996 йилги Осиё чемпионатида 8та гол уришга муваффақ бўлади.


Али Дайи Германиянинг "Арминия" клубига бориб қўшилган пайт 28 ёшда эди. У бир мавсум ушбу жамоа сафида тўп тепгач, дарҳол "Бавария" эътиборини қозонади ва мавсум якунида Мюнхенга йўл олади. 

Али Дайи "Бавария" таркибида Европа чемпионлар лигасида ўйнаган илк эронлик футболчи сифатида тарихга киради. Қолаверса, жамоаси билан Бундеслигада ғолиб чиқади. 1999 йилнинг ярмида у "Бавария"ни тарк этиб, "Герта" сафига бориб қўшилади. Ва шу йили Осиёнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилади. 

Дайи фаолиятининг уч йилини Германия пойтахтида ўтказган. У "Герта" сафида чемпионлар лигаси баҳсларида майдонга тушиб, "Челси" ва "Милан" дарвозасига чиройли голлар уради. 

"Мен Германияда яшаб жуда кўп нарсани ўргандим, - деб хотирлайди Али Дайи. - Шулардан энг муҳими, бу жамоада тартиб-интизом биринчи ўринга қўйилишидир".


Эронлик тўпурар ЖЧ-98 ва 2000 йилги Осиё Кубогида ҳам ўзини кўрсата олган. Хусусан 2000 йилнинг ўзида терма жамоаси учун 20та гол уришга муваффақ бўлади. Аммо орадан икки йил ўтиб Али Дайи жаҳон чемпионатида қатнаша олмайди. Чунки саралашнинг плей-офф баҳсида Эрон Ирландияга ютқазиб қўяди.


2003 йилнинг охирларида Эрон Ливанга қарши баҳс олиб боради. Ўйиннинг 85-дақиқасида Али Дайи рақиб дарвозасини ишғол этади ва бу гол унинг учун терма жамоадаги 100-голга айланади. Шундан сўнг Али Дайи номи афсонавий Ференц Пушкаш билан бир қаторда тилга олина бошлайди. 

У терма жамоа учун охирги голини 2006 йилнинг март ойида Коста-Рика дарвозасига киритган. "Ҳамма голларим Эрон халқи учун, мен учун эмас, агар жамоадошларим ва мухлислар кўмаги бўлмаганида мен бунча кўп ура олмасдим", - дейди Али Дайи.

Вақт ўтиб унинг рекордини кимдир янгилай оладими? Собиқ футболчи бу саволга жавоб берар экан шундай дейди: "Футболда ҳамма нарса янгиланиб бормоқда, шундай экан бир кун келиб бу рекорд ҳам янгиланиши мумкин".

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика