Latest news

21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  0 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  79 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24

Осиё футболи. Дубайда Ла Лига академияси янги мавсумга тайёргарликни бошлади News

Осиё футболи. Дубайда Ла Лига академияси янги мавсумга тайёргарликни бошлади

БААнинг энг кўркам шаҳарларидан бири Дубайда Ла Лига академияси фаолият олиб бормоқда.

Dubai Sports City стадионида жойлашган Ла Лига академиясининг янги мавсуми учун ёш болалар ва қизларни танлов асосида қабул қилиш бошланди. Ўтган уч йил давомида мазкур академия анча яхши фаолият юритиб келмоқда ҳамда ўтган вақт оралиғида 2000 нафардан зиёд болалар ва қизлар таҳсил олишди. 

Ушбу масканда машғулотлар тўлиқ Испания Ла Лигаси тузиб берган дастур бўйича олиб борилади. Маълумки, Испания футболи жаҳонда етакчи ўринларда туради, шу боис БААда ҳам испан методидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Шунингдек, бу ерда УЕФА лицензиясига эга мураббийлар ишлаб келмоқда.

 

Ла Лига академиясида 4 ёшдан 17 ёшгача боалар ва қизлар шуғулланиши мумкин. Машғулотларга масъулият билан ёндашган ўқувчиларга кейинчалик олий ўқув юртларига киришда академия жонбозлик кўрсатади. Бу ерда ёш футболчиларга футбол техникаси ва тактикаси чуқур ўргатилади, шунингдек жисмоний чиниқиш бўйича ҳам алоҳида машғулотлар йўлга қўйилган. Ҳар йили Испаниядан машҳур юлдузлар ташриф буюриб болажонларга мастер-класс ўтишади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика