Latest news

14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  0 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  0 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  2 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  6 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  18 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0

Ўртоқлик учрашуви. “Бунёдкор” - "Чонбук Моторс" 5:5 News

Ўртоқлик учрашуви. “Бунёдкор” - "Чонбук Моторс" 5:5

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги бешинчи назорат учрашувини ўтказди.

“Қалдирғочлар”нинг бугунги спарринг рақиби Жануюий Кореянинг амалдаги чемпиони “Чонбук Моторс” клуби бўлди.

Учрашув ҳужумкор руҳда бошланди. Ҳар иккала жамоа аъзолари дастлабки дақиқалардан бошлаб, чиройли ва комбинацион ўйин кўрсатишга интилишди. Дарвозалар олдида қатор хавфли ҳужумлар ташкил этилди. Лекин марказий ҳимоячилар ва дарвозабонларнинг аниқ ҳаракатлари эвазига ҳужумлар бартараф этилиб турилди. Бўлим охирларига келиб учрашувдаги голлар шоуси бошланди.

40-дақиқада “Чонбук Моторс” вакиллари ҳисобни очишди. Лекин орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Акмал Шораҳмедовга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтидан Достонбек Ҳамдамов ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим стартида кетма-кет тўртта гол киритилди. Элдор Шомуродов ва Акрамжон Комиловнинг голларига корейслар тезлик билан жавоб қайтаришди ва ҳисоб 3:3га етди.

Иккинчи бўлим ўрталарида “Чонбук Моторс” футболчиси бурчак зарбасидан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. Захирадан майдонга тушган Санжар Қодирқулов 77-дақиқада чамаси 22 метрлардан тўпга кучли зарба бериб, дарвозани нишонга олди – 4:4.

Ўйин якунланиши арафасида Жанубий Кореянинг амалдаги чемпиони дарвозамизга бешинчи тўпни киритиб, олдинга ўтиб олди. Бу сафар ҳам вакилларимиз жавоб тўпини жуда тезлик билан киритишди. Жавлон Иброҳимов ва Санжар Қодирқуловнинг чиройли комбинациясидан сўнг Шаҳзодбек Нурматов қулай вазиятга чиқарилди. Деярли бирга-бир вазиятдан Нурматов унумли фойдаланиб, якуний натижа 5:5 бўлишини таъминлади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” БААдаги бешинчи назорат учрашувида Жанубий Кореянинг амалдаги чемпиони “Чонбук Моторс” билан жангавор 5:5 ҳисобидаги жангавор дуранг қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача “қалдирғочлар” БАА йиғини доирасида “Анжи” (3:2), “Амкар” (1:1), “Локомотив” Москва (0:3) ва “Хенан Жианье” (3:1) жамоалари билан назорат учрашуви ўтказишган эди.

Назорат учрашуви
“БУНЁДКОР” – “ЧОНБУК МОТОРС” (Жанубий Корея) 5:5 (1:1)
Голлар: 40 (0:1), Достонбек Ҳамдамов 42 пенальти (1:1), Элдор Шомуродов 52 (2:1), 57 (2:2), Акрамжон Комилов 62 (3:2), 64 (3:3), 75 (3:4), Санжар Қодирқулов 77 (4:4), 86 (4:5), Шаҳзодбек Нурматов 88 (5:5)
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов (С), Рустамжон Ашурматов, Жавлон Мирабдуллаев, Акрамжон Комилов, Минори Сато, Отабек Шукров, Баҳодир Насимов, Забиҳилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшодбек Аҳмадалиев, Шаҳзодбек Нурматов, Санжар Қодирқулов, Сардор Собирхўжаев, Жавлон Иброхимов, Дилшод Жўраев
27.01.2016. Дубай. “The Sevens” стадиони.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика