Latest news

11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  0 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  4 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  8 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  14 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  10 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1

“Орол” ХХI асрнинг биринчи ўн йиллигида Биринчи лигада қандай иштирок этди? News

“Орол” ХХI асрнинг биринчи ўн йиллигида Биринчи лигада қандай иштирок этди?

Нукуснинг “Орол” жамоаси ХХI асрнинг биринчи ўн йиллигида Биринчи лигада қандай иштирок этди? Бу ҳақда қуйида тўхталиб ўтамиз.

2002 йили.
32 ўйин. 12 ғалаба, 2 дуранг, 18 мағлубият. Тўплар нисбати 26:49. 38 очко. 12-ўрин
Олий лигада икки мавсум ҳаракат қилган “Турон” жамоаси 2002 йилни Биринчи лигада бошлади. Афсуски жамоа мавсумни жуда ҳам суст ўтказди. 32 ўйинда 38 очко тўплаган нукусликлар 17 жамоа орасида 12-ўринни эгаллашди. Молиявий қийинчиликлар туфайли клуб келаси мавсумда Биринчи лигада иштирок эта олмади.

2007 йили.
38 ўйин. 18 ғалаба, 5 дуранг, 15 мағлубият. Тўплар нисбати 47:57. 59 очко. 10-ўрин

Беш йиллик танаффусдан сўнг Нукус жамоаси яна Биринчи лигага қайтди. Бу сафар клуб номи “Жайҳун” дея ўзгартирилди. Айнан ўша мавсумда бир қатор қорақалпоғистонлик иқтидорли футболчилар дебют мавсумини ўтказиб, 3-4 мавсумдан сўнг Олий лига жамоаларига йўл олишган эди. Мавсумни яхши бошлаган “Жайҳун” якунда 20 жамоа ичида 10-поғонани банд этди.

2008 йили.
34 ўйин. 12 ғалаба, 7 дуранг, 15 мағлубият. Тўплар нисбати 43:50. 43 очко. 12-ўрин
Кейинг мавсумни “Жайҳун” яна яхши бошлади. Бироқ мавсум ўртасида молиявий қийинчиликлар туфайли клубнинг натижалари пасая бошлади. Якунда нукусликлар 18 жамоа орасида 12-ўрин билан чекланишди.

2009 йили.
26 ўйин. 13 ғалаба, 4 дуранг, 9 мағлубият. Тўплар нисбати 41:48. 43 очко. 12-ўрин
2009 йилги мавсум “Жайҳун” жамоаси учун энг омадли мавсумга айланди. Нукусликлар бу сафар ҳам 43 очко тўплашди. Бироқ бунинг учун 8 та кам ўйин ўтказишди. Натижада жамоа 14 жамоа иштирок этган мусобақада 6-ўринни эгаллади. Ўша мавсум нукуслик кўплаб футболчилар учун Олий лигага трамплинг вазифасини ўтаб берган эди.

2010 йили.
22 ўйин. 4 ғалаба, 5 дуранг, 13 мағлубият. Тўплар нисбати 22:47. 17 очко. 11-ўрин
Асосий таркиб ўйинчиларининг ярмидан айрилган “Жайҳун” жамоаси Жануб зонасида жудаям муваффақиятсиз иштирок этди. Ўтказилган 22 ўйинда атиги 17 очко тўплаган клуб кучли саккизталикка кира олмади ва мавсумни 11-ўринда якунлади. Ўша мавсум шуни кўрсатдики, жамоа Азамат Бабажанов, Ойбек Нурбоев каби етакчи ўйинчиларнинг ўрнига муносиб номзодлар излаши керак эди.

Давоми бор…


Фурқат Юсупов



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика