Latest news

13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  1 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  1 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  9 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  1 11:25Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди  2 10:56Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунига етади  0 10:46Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  10 10:17«Ал Ҳилол» ТОП ҳужумчининг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 09:45Анчелоттининг келажаги маълум  4 09:18Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:50Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Орифхўжа Абдухолиқов: “Олдимизга олий лигага чиқиш шарт, деган вазифа қўйилмаган” News

Орифхўжа Абдухолиқов: “Олдимизга олий лигага чиқиш шарт, деган вазифа қўйилмаган”

Кеча биринчи лига вакили Тошкентнинг “НБУ-Осиё” клуби олий лиганинг яна бир вакили Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

 Ушбу баҳсда ҳисоб очилмади 0:0. Учрашувдан сўнг “НБУ-Осиё” клуби ҳужумчиси Орифхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


-  “Қизилқум”га қарши учрашув сиз учун қанчалик фойдали бўлди?

-  “Қизилқум”га қарши қизиқарли ва қийин учрашувни ўтказдик. Ушбу баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун бир қатор хавфли вазиятларни яратдик. Афсуски улардан оқилона фойдалана ололмадик.

-  Бундан олдин олий лиганинг гранд жамоаси “Пахтакор” билан назорат учрашувида дуранг натижа қайд этдинглар. Энди эса “Қизилқум” билан муроса йўлини танладинглар. Олий лига жамоалариг қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиш жамоа учун қанчалик фойда бермоқда?

-  Биз учун бундай назорат учрашувлари жуда ҳам яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда. Қаерда камлик ёки хатоларимиз бўлса ўша хатоларимизни кўриб оляпмиз. Мана шу камчиликларни бартараф этиш учун машғулотларда тинмай ишлаяпмиз.

-  “Пахтакор” ва “Қизилқум”га қарши учрашувларда рақиб дарвозасини ишғол қила олмадингиз. Мана шу иккин учрашувдаги ўйинингиздан қониқиш хосил қилдингизми?

-  Деярли қониқиш хосил қилмадим. Сабаби, хатоларим жуда ҳам кўп. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун жуда ҳам кўп меҳнат қилиш керак.


-  Биринчи даврани иккинчи ўрин билан якунладинглар. Иккинчи даврада эгаллаб турган ўрнингларни сақлаб қолиш анча қийин бўлади...

-   Иккинчи даврада биринчи кетма-кет бешта учрашув биз учун жуда ҳам қийин бўлади. Умуман олганда чемпионатда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Рақиб жамоаларимиз бизга қариши учрашувда руҳан тайёрланиб чиқади, деб ўйалйман.

-  Олдингларга олий лигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

-  Олдимизга олий лигага чиқишимиз шарт, деган вазифа қўйилмаган. Лекин футболчиларнинг ўзлари элитада тўп тепишни исташади.

-  Биринчи даврада 16та гол билан тўпурарлик рўйхатида карвонбошилик қиляпсиз. Олий лига жамоаларидан сизга таклифлар бўлдими?

-  Ҳозирча жиддий таклиф бўлгани йўқ. Балки мен билан қизиқишгандир, ўзим бундан бехабарман. Айни дамда иккинчи давра ҳақида ўйлаяпман.

-  Олий лиганинг 2та жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдинглар. Бундан ташқари яна назорат учрашувлари ўтказиш режада борми?

-  Бу ҳақида ҳеч нима билмайман. Агарда олий лига вакиллари бизга таклиф билан чиқишса балки яна олий лига жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушармиз.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика