Latest news

17:46Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви учун асосий таркиблар маълум бўлди  8 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  8 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  23 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Бобир Абдихолиқовда Қозоғистондан жиддий таклиф бор News

Бобир Абдихолиқовда Қозоғистондан жиддий таклиф бор

Беларусь чемпионати тўпурари ва Ўзбекистон термаси ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовга "Ордабаси" қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга қараганда, Бобир Абдихолиқовга янги мавсумда Конференциялар Лигасига чиқишни ва Қозоғистон чемпионига айланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган "Ордабаси" жиддий қизиқиш билдиряпти. 

Аввалроқ форвардга "Хайдук" (Хорватия), Лехия (Польша") ва "Дебрецен" (Венгрия) томонидан қизиқиш бўлган эди. 

25 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум "Энергетик-БГУ" сафида 26 та тўп киритиб, чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланган. Шунингдек, у лиганинг энг яхши футболчиси ва энг яхши футболчиси дея эътироф этилганди. 2022 йил эса энг кўп гол урган осиёлик футболчилар ўнлигига киришга эришганди.

Алоҳида айтиш жоиз, Шимкент клуби Шерзод Насруллаевнинг хизматларига ҳам қизиқиш билдириб, таклиф билан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, шимкентликлар таркибида юртдошимиз Шаҳбоз Умаров ҳам ҳаракат қилади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика