Latest news

13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4

“Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё” учрашувидан кейинги фикрлар News

“Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё” учрашувидан кейинги фикрлар

Ўзбекистон Кубогининг 1-босқичида “НБУ-Осиё”ни мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олган “Оқ-тепа” энди “Машъал” билан ҳисоб-китоб қилади.
Кечаги учрашувдан сўнг “Оқ-тепа” мураббийи Анатолий Курлаев ва ҳужумчи Маъруф Аҳмаджонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Анатолий Курлаев: - Мазкур беллашув мавсумдаги илк ўйин бўлганлиги сезилиб қолди. Футболчилар бироз ҳаяжонланишди. Қолаверса, чизиқларда бироз тушунмовчиликлар сезилди. Лекин ўйиндан-ўйинга бу камчиликлар бартараф этилади. “НБУ-Осиё” жиддий рақиб эканлиги бугун яққол кўринди. Аммо шунга қарамасдан биз ғалаба нашидасини сурдик. Бундан албатта хурсандмиз. Кейинги учрашувларда ҳам шундай ютуқларни қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

Маъруф Аҳмаджонов: - Учрашув қийин кечди. Биласиз, ўтган йилгига қараганда таркибимизда сезиларли равишда ўзгарган. Жамоага нисбатан тажрибали ўйинчилар келиб қўшилган. Бу машғулотларда ҳам яққол сезилмоқда. Бир-биримизни тўлиқ тушуниб олишимиз учун бироз вақт керак. Насиб қилса, ҳаммаси изига тушиб кетади ва биз ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика