Latest news

21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  13 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  80 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  61 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  49 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  17

"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди" News

"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олтин Аср" (2:2) учрашувидан кейин Туркманистон клуби бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйинни ёмон бошладик, четлатишлардан кейин янада қийин бўлди, қизил карточка туфайли мажбурий ўзгаришни амалга оширдик, футболчиларим функционал жиҳатдан ўйинга тайёр эмасликлари кўринди, анчадан буён расмий ўйинларда майдонга тушмаётганимиз ўз сўзини айтди, шуларни ҳисоб олганда бугунги дуранг биз учун қониқарли натижа бўлди.

- Бугун икки футболчингиз қизил карточка олди. Уларнинг ўрнини боса оладиганлар борми?

- Худога шукурки, таркибимизда футболчилар кўп ва бугун четлатилганлар ўрнини боса оладиганлар бор.

- Бугун ғалаба қозона олмадинглар, нима деб ўйлайсиз гуруҳдан чиқиш имконияти қандай?

- Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, олдинда иккита ўйинимиз бор, кураш охирги тургача давом этади.

- Бугунги омадсиз ўйинга нима сабаб бўлди? Ўйин амалиёти камлиги, ҳакамлик ёки бошқа сабаб?

- Ҳакамлик билан муаммо бўлмади, биз ноябрь ойидан буён расмий ўйинлар ўтказмадик, йигитлар функционал жиҳатдан юқори ҳолатда эмаслар, иккита четлатишга қарамай йигитлар қўлларини туширишмади, охиригача курашишди. Умуман олганда бизга ўйин амалиёти етишмади, аммо буни тўғриласа бўлади.


Rating: +17   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика