Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

ОЛМАЛИҚЛИКЛАР УЧУН НАВРЎЗ ТУҲФАСИ (ФОТОГАЛЕРЕЯ) News

ОЛМАЛИҚЛИКЛАР УЧУН НАВРЎЗ ТУҲФАСИ (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Олмалиқни спорт шаҳри деб атасак муболаға бўлмайди. 120 000 аҳоли истиқомат қиладиган Тошкент вилоятининг ушбу шаҳрида ОТМК ташкилоти спортнинг деярли барча турига бирдек эътибор қаратади.
ОТМК раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони унвони соҳиби Александр Фармонов учун спорт турининг аҳамияти йўқ. Вилоят жамоалари ҳар жабҳада етакчи. Шу боисдан бўлса керак, ОТМКнинг баскетбол, волейбол ва гандболчилари бир неча маротаба Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганлар. "Олмалиқ" футбол жамоаси эса чемпионатимизнинг кўзга кўринган клубларидан бири. Мана энди барча спорт турларининг марказига айланиб бораётган шаҳарда ҳам замонавий спорт иншооти қад ростлади.



12 000 мухлисга мўлжалланган янги спорт комплексида, футбол стадионидан ташқари, баскетбол, волейбол, карате, бокс, гандбол ва мини футбол учун мўлжалланган заллар ҳам мавжуд. Иккита сунъий майдон ва очиқ/ёпиқ теннис кортлари спортчилар учун топширилди.



Якшанба куни бўлиб ўтган Тошкент вилояти дербиси, "Олмалиқ" - "Металлург" учрашуви билан мазкур янги спорт биносининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Наврўз байрами арафасида топширилган бу иншоот олмалиқликлар учун ҳақиқий совға бўлди десак бўлаверади.



Соат 15:00да бошланган тадбир куй-қўшиқ ва маҳаллий спортчиларнинг чиқишлари билан давом этди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва футбол федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ва Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати раҳбари Александр Фармонов иштирок этиб, нутқ сўзладилар.



Александр Фармонов: - Сизларга мана шундай спорт иншоотини топшираётганимиздан миннатдормиз. Бунинг учун ҳурматли Президентимизга раҳмат. Бугунда ўзбек ёшлари учун яратиб берилаётган шароитлар кун сайин ошиб ва яхшиланиб боряпти. Табиийки, бу халқаро майдонлардаги натижаларимизнинг ҳам ўсишига сабаб бўляпти. Бу стадионда ҳали сизлар билан чиройли ўйинларни кўрамиз.



Мираброр Усмонов: - Мана шундай спорт комплексини қурилишида бош-қош бўлган Александр Фармоновга раҳмат айтишимиз керак. "Олмалиқ" жамоасининг Ўзбекистон чемпионатида кўрсатаётган сермазмун ўйинлари, энди мана шу кўркам стадионда бўлади. Бу билан барчангизни табриклайман.




Стадионни очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва эл суйган санъаткор Алишер Файз стадионга ташриф буюрган мухлисларни хушнуд этдилар.

Нодирхўжа Юлдашев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика