"Олмалиқ" клубида франциялик футболчи!
21 feb 2014 10:22
News
"Олмалиқ" клубида франциялик футболчи!
Ҳамюртимиз Улуғбек Бақоев тўп сураётган Қозоғистоннинг "Иртиш" жамоаси спарринг рақиб вазифасини ўтади. Ўйин анча шиддатли ва қизиқарли ўтган бўлсада, ҳар икки жамоага дарвозани ишғол этиш насиб этмади.
Бу ўйинда жамоамиз таркибида икки нафар хорижлик футболчи синовдан ўтди. Бири аввалроқ "Олмалиқ" машғулотларида қатнашган Арслонмурод Омонов бўлса, иккинчи Франция фуқаролигига мансуб футболчидир. Бу футболчи ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.
Ўйинда жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этди.
"Олмалиқ": Мақсатмурод Шомуродов, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Александр Алемпиевич, Носир, Диёржон Туропов, Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Умиджон Хонимқулов, Никита Шквирин, Азамат Исроилов, Достон Абдураҳмонов, Сарварбек Жўраев, Дилявер Абибуллаев, Тимур Кагиров, Иқбол Акрамов, Арслонмурод Омонов, Сухроб Бердиев.
Бироз жароҳати борлиги сабаб, Шерзод Ҳакимов бу ўйинни ўтказиб юборди. Гай-этано Юсупов ҳозирча машғулотлар билан чекланмоқда.
Comments