Latest news

13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  0 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  9 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  10 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  28 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0

Олий лига. "Шўртан" сафарда илк очкосини қўлга киритди News

Олий лига. "Шўртан" сафарда илк очкосини қўлга киритди

Бунгача сафардаги ҳамма ўйинларни ютқазган "Шўртан" ниҳоят илк очкосини қўлга киритди.

Фарғонада "Нефтчи" билан кечган беллашувда ғузорликлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Лазиз Убайдуллаев томонидан киритилган гол "Шўртан"га бир очкони тақдим этди. Жамоа бу ўйинга қадар олти марта сафарда тўп тепган бўлса, ҳаммасида мағлуб бўлганди. Бундан ташқари, ғузорликлар сафар ўйинларида атиги иккита гол уришганди.

"Шўртан"нинг сафар ўйинида очко олиши Легай ва Кочнев сингари янги мураббийлар бошчилигида рўй берди. Ўз навбатида "Нефтчи" бу турда ҳам ғалаба қозона олмади. Дарвоқе, "Нефтчи" Вадим Абрамов келганидан бери ҳали ютмади. Жамоа бунгача ўз майдонида "Динамо" ва "Металлург"га имкониятни бой берган, сафарда эса "Машъал" билан дуранг ўйнаганди. Энди бўлса уйда ҳам дуранг қайд этди. 

Х.Холиқов


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика