Latest news

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  33 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

Олий лига. Сергеев иккита гол урди, "Пахтакор" Бекободда ғалаба қозонди News

Олий лига. Сергеев иккита гол урди, "Пахтакор" Бекободда ғалаба қозонди

Бугун олий лиганинг 20-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди.


Учрашув тезкор қа қарама қарши ҳужумлар остида бошланди. Ҳар иккала жамоа майдонга ғалаба иштиёқида тушганлигини намойиш этишмоқда. Биринчи хавфли вазиятни мезбонлар яратишди. Чап қанотдан Санжар Қодирқуловнинг тезкор рейдини “Пахтакор” ҳимоячиси катта қийинчилик билан бартараф этди. Бурчакдан тўп ўйинга киритилганда эса пахтакорчилар қарши ҳужумга ўтиб кетишаётганди, Дониёр Одилов рақибни майдон марказида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.Дониёр Одилов кейинги ўйинни ўтказиб юборади.

Биринчи бўлимнинг эквадор чизиғига яқинлашаётганда жамоалар тезкор голлар билан алмашинишди. 17-дақиқада “Пахтакор” ҳимоячиси Суҳроб Нуруллоев тўпни орқага қарамасдан узатганди, тўпни “Металлург” тўпурари Зоҳид Абдуллаев эгаллаб олди ва узоқдан чиройли зарбаси эвазига гол урди. Аммо мезбонларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Пахтакорчилар кейинги қарши ҳужумдаёқ жавоб голини киритишди. Суҳроб Нуруллоев ошириб берган тўпни Игорь Сергеев бўш қолган дарвозага киритди.

Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқада Игорь Сергеев жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2. Охирги дақиқаларда меҳмонлар вакили Достон Иброҳимов гол уриб якуний натижани ўрнатди - 1:3.



9 сентябрь, шанба
«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:3
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Голлар: 1:0 – Зоҳид Абдуллаев (17), 1:1 – Игорь Сергеев (19, пас – Суҳроб Нуруллоев), 1:2 – Игорь Сергеев (45+1), 1:3 – Достон Иброҳимов (90+5).

“Металлург”: 1. Зафар Сафаев, 2. Аброр Хусинов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов (38. Муҳаммаджон Султонов, 50), 7. Дониёр Одилов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 13. Санжар Қодирқулов, 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 22. Исломбек Исоқжонов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов.

Заҳира: 25. Тимурбек Тўйчиев, 5. Жасур Аҳмедов, 16. Сирожиддин Аллаев, 26 Улуғбек Худоёров, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 42. Худойшукур Сатторов.

“Пахтакор”: 12. Александр Лобанов, 5. Акбаржон Исматуллаев, 7. Азим Аҳмедов, 11. Игорь Сергеев (20. Жасурбек Ҳакимов, 81), 17. Сухроб Нуруллоев, 21. Камолиддин Тожиев, 29. Владимир Козак, 52. Гиди Канюк, 55. Марко Симич, 77. Тиаго Безерра (27. Достон Ибрагимов, 72), 80. Ростин Гриффитс.

Заҳира: 25. Элдорбек Суюнов, 8. Шерзодбек Каримов, 10. Жамшид Искандаров, 24. Давронбек Ҳошимов, 70. Шерзод Аъзамов.


Rating: -40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика