Latest news

17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли"  14 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  44 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21

Олий лига. "Обод" икки очколик фарқни йўққа чиқара оладими? News

Олий лига. "Обод" икки очколик фарқни йўққа чиқара оладими?

Бугун олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади. Олий лига тақвимидан бугун тўртта учрашув ўрин олган.

Тур ўйинларидан бири Муборакда "Машъал" ҳамда "Обод" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. 

Олий лига, 11-тур. 

"МАШЪАЛ" - "ОБОД"

Бошланиш вақти: 19:00

Ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро)

Турнир жадвалидаги ўрни: "Машъал" 14-ўринда (7 очко), "Обод" 16-ўринда (5 очко)

Очколар орасидаги фарқ - 2 очко.


Таъриф: Иккала жамоа ҳам турнир жадвалида пастки ўринларда бормоқда. "Обод"-ку майли, бу йил олий лигага чиқди ва тажрибаси кўп эмас, аммо "Машъал"ни сира таниб бўлмаяпти. Муборакликлар бунгача фақат икки бор ғалаба қозона олишди. Иккала жамоани турнир жадвалида атиги икки очко ажратиб турибди. Бундан кўриниб турибдики, Муборакда ўзига яраша қизиқ "жанг" кечади.  

Факт: "Машъал" бунгача фақат икки бор зафар қучди ва иккала ғалаба ҳам уйдаги баҳсларда қўлга киритилди. Жамоа охирги олтита ўйиндан бештасида мағлубиятга учраган. "Обод" эса ўтган турда илк ғалабасини нишонлади. Тошкентликлар "Сўғдиёна"ни мағлуб этишди. Бунгача эса жамоа қаторасига бешта ўйинда мағлуб бўлди. 

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Машъал" - "Обод" (Ёшлар лигаси) баҳсида майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика