Latest news

22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  0 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  5 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  19 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  4 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  26 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  6 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  3 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  5

Олий лига. 17-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 17-тур рамзий терма жамоаси

Сайтимиз ходимлари одатга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

"Металлург"ни Бекободда мағлуб этиш унча мунча жамоанинг қўлидан келавермайди. "Машъал" камчиликда бўлса ҳам буни амалга ошира олди. Жамоа посбони Жавоҳир Илёсов мезбонларнинг бир нечта зарбаларини қайтаришга эришди. Ҳимоячи Искандар Шойқулов эса ҳужумларни қайтаришда фаоллик кўрсата олди.



"Бухоро" ўз уйида бир неча йиллик танаффусдан сўнг "Насаф"ни мағлуб этишни уддалади. Ҳимоячи Владимир Баенко қаршиликлар ҳужумчиларига етарли даражада қаршилик кўрсата олди.



"Шўртан" ўз майдонида "Динамо"дан устун келган баҳсда жамоа ҳимоячиси Обид Жўрабоев анчагина меҳнат қилганини таъкидлаш лозим. "Пахтакор"нинг "Нефтчи" устидан қозинлан йирик ғалабасида чап қанот ҳимоячиси Владимир Козакнинг хиссаси катта бўлди.

"Қўқон-1912" ўз уйида олий лига аутсайдери "Обод"ни мағлуб этди. Ягона гол ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов ҳисобига ёзилди.



Худди шундай вазият "Бунёдкор" - "Олмалиқ" учрашувида кузатилди. Отабек Шукуровнинг голи "қалдирғочлар"га 3 очко келтирди.



Бразилиялик Тиаго Безерра "Пахтакор" сафидаги илк ўйинда "Қизилқум" дарвозасига пенальтидан гол ура олмагач танқидлар остида қолиб кетганди. Бироқ "Нефтчи" билан ўйинда у ўзини анчагина яхши томонлама кўрсатди ва икки бор гол уришга эришди. "Навбаҳор" сардори Дилшод Жабборов "Қизилқум"га қарши ўтган оғир ўйинда доимгидек фаол бўлди ҳамда пенальтидан тўп киритишга ҳам эришди.



"Бухоро" "Насаф"ни мағлуб этишига Жавоҳир Қаҳрамоновнинг голи сабабчи бўлди. Ярим ҳимоячи бу ўйинда жуда фаол ўйнади.



"Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев мавсумда ўзининг тўртинчи дублини "Сўғдиёна" билан баҳсда қайд этди. Унинг биринчи урган голи жуда чиройли чиқди.



championat.asia талқинига кўра 17-турнинг рамзий терма жамоаси

Дарвозабонлар:
Жавоҳир Илёсов ("Машъал")

Ҳимоячилар:
Владимир Баенко ("Бухоро")
Обид Жўрабоев ("Шўртан")
Искандар Шойқулов ("Машъал")
Владимир Козак ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар:
Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
Отабек Шукуров ("Бунёдкор")
Тиаго Безерра ("Пахтакор")
Дилшод Жабборов ("Навбаҳор")
Жавоҳир Қаҳрамонов ("Бухоро")

Ҳужумчи:
Марат Бикмаев ("Локомотив")


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика