Latest news

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  8 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  6 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  181 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Сайтимиз вакиллари одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

"Олмалиқ" бу турда ўз майдонида "Пахтакор"га имконият қолдирмади. Жамоа посбони Хуршид Ходжаев уйдаги ўйинларда гол ўтказмаслик сериясини яна давом эттирди. Эътиборлиси "Олмлаиқ" бу мавсумда ўз майдонидаги ҳеч бир ўйинда тўп ўтказгани йўқ! Ходжаев "шерлар"га қарши баҳсда бир неча бор хавфли зарбаларни қайтаришга эришди.


Ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов ҳам "Пахтакор" билан ўйинда анчагина фаол бўлди. Қанот ҳимоячиси бир неча бор ҳужумларга ҳам ўтиб турди. Шундай вазиятлардан бирида у боши билан Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб ҳисобни очди.



"Қизилқум" ўз уйида Муборакнинг "Машъал" клубини доғда қолдирди. Бу учрашувда ҳимояда Шукурали Пўлатов рақиб ҳужумларини қайтаришда фаол бўлди. Ярим ҳимояни эса доимгидек Эркин Бойдуллаев бошқариб турди.

"Сўғдиёна" ҳам бу турда ғалабага эришди. Даврон Файзиев шогирдлари "Навбаҳор" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Мезбонлар ҳимоясида Сардор Қулматов рақиб вакили Неманья Йовановичга гол уриш учун имконият қолдирмади. Санжар Рашидов эса мавсумдаги 7-голини урди.



"Динамо" Фарғонада "Нефтчи"ни 3:2 ҳисобида таслим қилди. Шу куни Самарқанд клуби сафида Жасур Азимов анчагина фаол ҳаракат қилди. Унинг учрашув бошида урган голи эса жуда чиройли чиқди.

"Локомотив" Бухорода "Бухоро" устидан ғалабага эришди. "Бухоро" собиқ ярим ҳимоячиси Саламат Қутибоев "темирйўлчилар" сафида захирадан майдонга тушиб голли пас берди ва гол урди.

"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни таслим қилди. "Аждарлар" ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимов бошқаларга нисбатан фаол ҳаракат қилди. Бундан ташқари Абдураҳимов гол уришга ҳам муваффақ бўлди.


"Бунёдкор" ўз майдонида 11та ўйиндан буён мағлуб бўлмаган "Қўқон-1912"ни қабул қилиб ғалабага эришди. Шу куни "қалдирғочлар" сафида Достонбек Ҳамдамов дублга эришди.


"Металлург" Тошкентда "Обод" устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди. Бекобод клуби ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев 3та гол уриб хет-трик расмийлаштирди. 



championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон
Хуршид Ходжаев ("Олмалиқ") (2-марта рамзий терма жамоада)

Ҳимоячилар
Раҳматулло Бердимуродов ("Олмалиқ") (2)
Шукурали Пўлатов ("Қизилқум") (2)
Сардор Қулматов ("Сўғдиёна") (2)

Ярим ҳимоячилар
Эркин Бойдуллаев ("Қизилқум")
Жасур Азимов ("Динамо") (2)
Саламат Қутибоев ("Локомотив")
Баҳром Абдураҳимов ("Насаф") (3)

Ҳужумчилар

Достон Ҳамдамов ("Бунёдкор") (5)
Санжар Рашидов ("Сўғдиёна") (3)
Зоҳид Абдуллаев ("Металлург")

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика